Инқилоб Раҳбари: Баржом масаласида хорижликларга ишониш мумкин эмас
(last modified Sun, 18 Feb 2018 13:03:20 GMT )
феврал 18, 2018 18:03 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ядровий музокаралар ва Баржомда хорижликларга таяниш ва ишонишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқлигига ишора қилиб, биз хорижликларга таяниш ва ишониш натижасини Баржом масаласида шоҳид бўлдик, ядровий музокараларда ҳам уларга ишондиг, аммо барчаси самарасиз ва фойдасиз эди деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон шимоли ғарбидаги Табриз шаҳрининг инқилобий ва иймон -эътиқодли минглаб яшовчиларининг қизғин тўпламида  сўзлаган нутқида дедиларки,  албатта шукроналар бўлсин ким  давлатимиз масъуллари Баржом масаласига нисбатан муносиб позицияга эгалар ва бу масалада ташқи ишлар вазиримизга алоҳида ташаккур айтишимиз керак. Эрон ТИВ раҳбари  АҚШнинг барча ёвузликлари, Европа давлатларининг монеа яратишларига қарамай  бу масалага жиддий ва муносиб мавқеиятини сақлади ва айни шу йўл ҳам давом эттирилиши керак деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб Раҳбари ўз сўзларида  бегоналардан фойдаланиш лозимлиги аммо уларга таяниш ва ишониш мутлақо мумкин эмас, чунки  улар турли йўллар билан мамлактимизга таъсир ўтказиш ва мамлакат тақдири ва ҳатти ҳаракатини ўзгартиришга уринишади, шу сабабдан барча масъулларимиз  ўта муҳим ушбу масалага жиддий эътибор қаратишлари даркор деб айтдилар.

Исломий Инилқоб муаззам раҳбари  ўз қурол яроқлари ва уруш тажҳизотлари билан инсониятни таҳдид қилувчи аммо Эроннинг ракета қудратига қаршилик кўрсатаётган  душмнларни қаттиқ танқид қилиб, душманларга хитобан дедилар:  бу масаланинг сизларга нима  алоқаси бор? сиз Эрон халқини таҳдид қилиш мақсадида эронликларни  ракета ва бошқа мудофаа тажҳизотларга эга бўлмаслигини истайсиз.

Ул Зот Табриз халқининг қизғин тўпламида шунингдек  албатта биз ядровий бомба ва ё оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқарилишини ҳаром деб биламиз, аммо будардан ташқари бошқа ҳар қандай нарса лозим ва керак бўлганида қудрат билан ишлаб чиқарамиз деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ўз сўзларининг бошқа қисматида  22 баҳман кунида Эрон халқининг  қизғин ва бошқа маросимларидан фарқ қилувчи кўча намойишларига ишора қилиб,  халқни исломий инқилбни ҳимоя қилиш мақсадида Инқилобнинг 40 чи йиллигидаги бундай кўча намойишлари айни бир мўжизага ўхшарди, бундай намойишлар  дунёнинг ҳеч бир инқилобида   мушоҳада этилмаган деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари   Инқилобнинг тасаввур қилиб бўлмайдиган жиҳатлари ва аҳамияти ҳамда  ушбу буюк Инқилоб хизматларини рад этиш ва инкор қилиш мақсадида душманларнинг янги ҳийла ва фитналарига тўхталиб, Исломий Инлқобнинг энг муҳим иши дикторлик бир тузумни  халқчиллик тузумга айлантириш эканлигини таъкидладилар.

Ул Ҳазрат дедиларки, халқчиллик яъни барч масалаларда энг аввало халқ мавқеи ва  манфаатини инобатга олишдир.

Исломий Инқилоб музазам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  раҳбарлик, президент ва бошқа масъулларни бевосита ва билвосита тайинлашда халқ берадиган овози ва сайловларини халқчиликнинг фақат бир қисми эканлигини таъкидлаб,  халқчиллик яъни шуки барча масалаларда халқ ўз овози, ўз қарорига эга бўлиши керак. Бу масала эса Инқилобдан олдинги йиллар давомида   халқнинг ҳеч қандай ҳуқуқга эга бўлмагани, айрим султонларнинг золимлиги, диктаторларнинг диктатурасига мутлақо зид бир тузум деган маънони англатади.