Инқилоб Раҳбари йўловчи самолёт ҳалокатида қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирдилар
(last modified Sun, 18 Feb 2018 13:36:17 GMT )
феврал 18, 2018 18:36 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб музазам раҳбари Эронда йўловчи самолётни ҳалокати оқибатида қурбон бўлган шахсларнинг оилалари ва яқинларига чуқкр ҳамдардлик билдиришди.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ҳамдардлик мактубида  ўнлаб ватандошлармизни қурбон бўлишига сабаб бўлган йўловчи самолётнинг ҳалокати кўнгилларимизни ғам - қайғу билан тўлди деб айтдилар.

Инқилоб Раҳбари ҳамдардик мактубида  шунингдек мен ҳам ғам- қайғуга ботган оилаларга чуқур тасаллият изҳор этаман, уларга Аллоҳ даргоҳидан сабр жамил ато этиши, қурбон бўлганларни   авф-мағфират этишини сўрайман деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  масъулларни қурбон бўлган шахсларни  дафн этишда лозим ёрдамлар кўрсатиш учун  барча саъй ҳаракатларини ишга солишини таъкиадладилар.

Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳам  Теҳрон -Ёсуж самолётини ҳалокатга учрагани ортидан бу ҳодиса қурбонлари оилаларига тасаллият билдирди.

Эрон президени шунингдек  мамлакатнинг йўл ва шаҳарсозлик вазирини Теҳрондан Ёсужга учаётган йўловчи самолётин ҳалокатининг сабабларини аниқлаш учун махсус штабни ташкил этишга вазифадор этди.

Айтиш керакки бугун  тонгда Эроннинг Aseman Airlines авиакомпанияси мамлакат жанубида ATR 72-500 русумли самолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади. Хабарларга кўра, самолёт Дена зиёратгоҳи жойлашган тоғли ҳудудда қулаб тушган ва барча 66 нафар мусофирлари қурбон бўлган.

Ёрлиқ