Зариф: Террорчилар Афғонистон шимолида Эрон ва Россия чегараларига яқин бўлган жойларда жойлаштирилмоқда
(last modified Mon, 19 Feb 2018 12:38:52 GMT )
феврал 19, 2018 17:38 Asia/Tashkent
  • Зариф: Террорчилар Афғонистон шимолида Эрон ва Россия чегараларига яқин бўлган жойларда жойлаштирилмоқда
    Зариф: Террорчилар Афғонистон шимолида Эрон ва Россия чегараларига яқин бўлган жойларда жойлаштирилмоқда

Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлубиятга учрашига қарамай, террорчилик асоратларидан келиб чиққан муаммолар ҳанузгача тугагани йўқ

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Ўрта Шарқ минтақасидаги мамлакатларнинг ички ишларига хориждан аралашув бўлмаслигини ва ушбу давлатларнинг суверенитети ва ҳукуматининг ҳуқуқларига эҳтиром кўрсатиш лозимлигини таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун душанба куни Москва Валдай клубида Ўрта шарқдаги ўзгаришларга бағишланган конференциядаги чиқишида шундай айтдики, Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлубиятга учрашига қарамай, террорчилик асоратларидан келиб чиққан муаммолар ҳанузгача тугагани йўқ. Эндиликда, террорчилар Афғонистон шимолида Эрон ва Россия чегараларига яқин бўлган жойларда жойлаштирилмоқда. 

Эрон ташқи ишлар вазири Ўрта Шарқда экстремистик гуруҳларга қарши кураш учун кўп томонлама ёндашувларни ва стратегияларга қабул қилишни таъкидлаб шундай айтдики, Эрон айни пайтда Ироқ ва Сурия давлатлари билан ҳамкорлик қилмоқда ва минтақадаги бошқа шериклар билан хусусан Россия билан алоқаларни ўрнатган ва ушбу олиб борилаётган ҳамкорликлар натижасида экстремистлар мағлуб этилди. 

Муҳаммад Жавоб Зариф Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этилишга эҳтиёж сезмоқда деб айтди ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Вашингтоннинг Сурияда учинчи кучлар воситасидадан фойдаланиши Американинг ўзи учун ва минтақа учун хатарли бўлади. 

Ёрлиқ