Эрон ва Европа иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги янги сиёсий алоқаларнинг бошланиши
(last modified Thu, 22 Feb 2018 07:43:11 GMT )
феврал 22, 2018 12:43 Asia/Tashkent

Куни кеча Теҳрон икки нафар европалик расмийга мезбонлик қилди. Голландия ташқи ишлар вазири Зигрид Каг сешанба куни эронлик расмийлар билан учрашиб, музокаралар ўтказиш учун Теҳронга ташриф буюрди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ва Европа иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги янги сиёсий алоқаларнинг бошланиши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Куни кеча Теҳрон икки нафар европалик расмийга мезбонлик қилди. Голландия ташқи ишлар вазири Зигрид Каг сешанба куни эронлик расмийлар билан учрашиб, музокаралар ўтказиш учун Теҳронга ташриф буюрди. Шу билан бирга, Испания ташки ишлар вазири Алфонсо Дастис ҳам кеча Эрон президенти ва бошқа расмийлар билан учрашиб икки томонлама ва минтақавий ҳамда халқаро масалалар ҳақида суҳбатлашди. Испания ташқи ишлар вазири Теҳронга келганида мухбирлар томонидан берилган саволга жавобан шундай айтдики, биз Эрон ислом жумҳурияти билан ўзимизнинг иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлаш билан бирга, сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини ҳам кенгайтирамиз. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Испания ташқи ишлар вазири Алфонсо Дастис билан Теҳронда учрашганида Эрон ядровий фаолияти бўйича келишувнинг имзо қўйилиши ва унинг ижроси бошланганидан кейин қайтадан музокара ўтказиш учун ҳеч қандай асос ва сабаб йўқ деб айтди. Унга кўра, ядровий музокарада иштирок этган муқобил тарафлар эришилган келишувга кўра ўз мажбуриятларига амал қилар экан, Эрон томони ҳам ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришда давом этади.

      Ҳасан Руҳоний минтақа хавфсизлиги, Ямандаги тўқнашувлар ва одамларни қирғин қилиш ҳаракатларини тўхтатиш ва терроризмга қарши кураш олиб боришни муҳим масалалардан деб атади. Унинг қўшимча қилишича, ҳамма Ямандаги ваҳимали вазиятга барҳам бериш учун ўзларининг бор имкониятлари билан ёрдам кўрсатишлари керак ва ушбу юртда имкон қадар тезроқ тинчлик ўрнатилиши лозим ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини Яман халқига тақдим этилиши учун, ушбу мамлакатнинг чегаралари очилиши лозим. Испания ташқи ишлар вазири ҳам ушбу учрашувда Эронни қудратли мамлакат ва минтақада ўз таъсирига ва нуфузига эга деб атади ҳамда шундай таъкидладики, Европа иттифоқи Эрон ядровий келишувини давомли ва барқарор бўлишини тўла ҳимоя қилади. Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ядровий келишувининг мустаҳкамланиши ва унинг ижро этилишини, Европа иттифоқининг Эрон билан алоқаларини ривожлантиришини янада осонлаштиришга хизмат қилади деб атади ва келишувда иштирок этган томонларни ушбу ядровий битимдаги мажбуриятларига қатъий амал қилишлари кераклигини таъкидлади. 

    Франция ташқи ишлар вазири ҳам яқин кунларда Эронга сафар қилишини маълум қилди. Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Аббос Ироқчи ҳам сиёсий делегацияга бошчилик қилиб Эрон ва Англия ўртасидаги сиёсий музокараларда иштирок этиш учун Лондонга сафар қилган. Аббос Ироқчи бугун Лондоннинг Четем Ҳаус назария институтида нутқ қилади. Эрон ва Европа мамлакатлари расмийларининг ўзаро борди келдилари ва сафарлари муҳим аҳамият касб этади. Негаки, ушбу ташрифлар Эрон ва Европа мамлакатлари ўртасидаги муносабатларда муҳим ўзгаришлар рўй беришидан дарак беради. АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Эрон ядровий фаолияти бўйича қабул қилинган ядровий келишувни издан чиқариш ва уни амалдан қолдириш ҳамда унга путур етказиш учун қилаётган уринишларига ҳам бир йил ўтияпти. Шунингдек, айни пайтда ҳам Америка қўшма штатлари томонидан Эрон ва Европа мамлакатлари ўртасида ихтилоф ва зиддият келтириб чиқариш учун босим ўтказаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Гарчи, европа иттифоқи ҳозирга қадар Эрон ядровий битимидан келиб чиққан манфаатни Доналд Трампнинг истаклари ва талаблари ортидан қўлдан бой беришни хохламаётганларини кўрсатишган бўлсада, бироқ ядровий келишувга оид масалаларда ўзларининг позицияларини очиқ-ойдин ва яққол намоён эта олишмади.

     Коренгий назария институти ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёздики, Эрон ислом жумҳурияти Европа учун яхши имконият ва Европа ушбу фурсатни қўлдан бой беришни истамайди. Шу билан бирга, европа иттифоқининг айрим давлатлари Эроннинг минтақанинг хавфсизлигини таъминлашда ва тинчлигини ҳамда барқарорлигини сақлаб қолишдаги муҳим ролини таъкидлашларига қарамай, Американинг Эронга қарши иддаоларига шерик бўлишади ва бошқа мамлакатларга ҳеч қандай таалуқли жойи бўлмаган Эрон ракеталарининг қудрати ҳақида Америка қўшма штатлари сингари баёнотлар беришмоқда. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий сешанба куни Франция ва Англия ташқи ишлар вазирларининг ўз чиқишларида, Эрон ракетаси бўйича мудофаа дастурларидан хавотир билдириб баёнот беришганига муносабат билдириб шундай айтдики, европалик расмийларнинг ушбу баёнотлари ҳеч қандай мантиқий асосга эга эмас. Унга кўра, Эрон ушбу принципсиз позициялар турини қабул қилишни масъулиятсизлик ва икки ёқламалик дея атайди ҳамда уни шубҳали деб билади.

      Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи ҳам бундан олдин шундай айтган эдики, бази бир европаликлар Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг ядровий келишувдан чиқиб кетмаслиги учун унга имтиёз бериш мақсадида ўзларининг фикр ва маслаҳатларини беришган эди. Лекин ушбу идея хато ва нотўғри бўлиб, албатта мазкур ғоялар ўзининг акс таъсирини кўрсатади. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ҳам бундан бир қанча вақт олдин илмий истеъдодли ва юксак заковатли ёшлар билан учрашганларида шундай таъкидлаб ўтган эдиларки, европаликлар АҚШ давлатининг Эронга қарши кўраётган кескин чораларига жумладан санкцияларни жорий этиши ва Конгресс томонидан янги санкцияларни қўллаш бўйича қабул қилётган қарорларига нисбатан қаршилик кўрсатишсин ҳамда Эроннинг мудофаа қудратига ўхшаган масалаларда ва Эроннинг минтақадаги тинчлик йўлида олиб бораётган  сиёсатларига қаршилик кўрсатаётган америкаликлар билан ҳамфикр ва шерик бўлмасликка ҳаракат қилишсин. Негаки, Эрон ислом жумҳурияти европаликларнинг Американинг зўравонликка қаратилган ёндашувларига шерик бўлишларини қабул қилмайди. Ҳозирги шароитда ҳанузгача ядровий келишувда иштирок этган айрим европаликлар, ўзларининг позицияларида қатъий эмасликлари ва икки ёқламали йўлни танлаганга ўхшайди. Ушбу ҳолат Эрон билан мувозанат алоқаларини сақлаб қолишдаги талабларга жавоб бермайди.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.