Генерал Ҳотамий: Эрон Озарбойжон республикасига ўз тажрибаларини ўргатишга тайёрдир
(last modified Thu, 22 Feb 2018 12:32:56 GMT )
феврал 22, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳотамий
    Генерал Ҳотамий

Эрон мудофаа вазири Теҳрон давлатини турли соҳаларидаги ўз тажрибаларини дўст ва биродар Озарбойжон республикаси мутахассисларига ўргатиш қарорига келганлиги ҳақида хабар берди.

Генерал Амир Ҳотамий  Бакуга уюштирган сафарида  Озарбойжон ресбубликаси қўмодонлик ва ҳабий штаби  университетига борганида  Исломий Инқилоб ғалабаси хусусан Муқаддас мудофаа замонидан кейин  Эрон ислом жумҳуриятининг бой ва улкан тажрибалари ҳамда  Эрон давлатига нисбатан қўлланган санкцияларга барҳам бериш ва терроризмга қарши кураши  тажрибаларига ишора қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти  барча санкциячлардан ўтиб бугунги кунда  ўз қуролли кучлари сезаётган барча эҳтиёжларини таъминлаш қудратига эга бўлган деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири шунингдек  Озарбойжон республикаси президенти, бош вазири ва мудофаа вазири билан учрашганига тўхталиб,  икки мамлакат ўртасидаги диний, маданий, тарихий алоқалари ва тажрибалари ҳам Эрон ва Озарбойжон республикаси қуролли кучлари ўртасидаги алоқаларини кенгайтиришга замин яратиб беради деб таъкидлади.

Озарбойжон республикаси қўмонднлик ва ҳарбий штаби университети раиси генерал Ҳайдар Пириев ҳам  Эронга қарши Ироқ режимининг урушидаги Теҳрон давлатининг тажрибалари,Эроннинг терроризмга қарши курашдаги потенсиалига тўхталиб, Эрон ислом жумҳуриятининг улкан ва бой тажрибаларидан максимал даражада фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

У ўз сўзларида келажакда  Эрон ва Озарбойжон республикаси ҳарбий университетлари ўртасидаги алоқаларини янада кенгайтиришга умид билдирди.

Ёрлиқ