Оятуллоҳ Кирмоний: Эроннинг ривожланиши АҚШ, сионистик режими ва Ол Саудни асабийлаштирмоқда
(last modified Fri, 23 Feb 2018 12:51:06 GMT )
феврал 23, 2018 17:51 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Кирмоний
    Оятуллоҳ Кирмоний

Теҳрон жума намозининг бугунги имом хатиби ўз хутбаларида АҚШ, сионистик режими ва Саудия Арабистонини минтақа ва халқаро миқёсида Эронга қарши бирлашишганига тўхталиб, Вашинтонг, Тел-Авив ва Риёд давлатлари Эрон ислом жумҳуриятининг ривожланиши ва тараққиётидан қаттиқ асабийлашишган деб айтди.

Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳиддий Кирмоний Теҳрон жума намозининг бугунги хутбаларида  Исломий Инқилобининг тараққиёт сари йўл олгани ва ривожланишига ишора қилар экан,   душманларнинг барча монеа яратиши ва фитналарига қарамай,  Эрон ислом жумҳурияти турли арсалар ва соҳаларда янга -янги ютуқлар ва ривожланишга эриша олмоқда деб таъкидладли.

Оятуллоҳ Муваҳаддий Кирмоний ўз хутбалари давомида  Эроннинг ҳуқуқ -тартибот органларининг 3 нафар маъмури ва 2 нафар басижийларни шаҳид бўлишига сабаб бўлган Теҳрондаги Посдорон хиёбонида юз берган жиноятлари кескин қоралаб,  суд органларидан  ушбу ваҳшиёна жиноят омилларига нисбатан жиддий чоралар кўришларини сўради.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби,  Теҳрондан Ёсуж шаҳрига йўл олган йўловчи самолёт ҳалокати оқибатида қурбон бўлган шахслар оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

 

Ёрлиқ