феврал 28, 2018 18:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси: Ўзбекистон халқи эронликлар билан ўзларини жуда яқин ҳис қиладилар
    Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси: Ўзбекистон халқи эронликлар билан ўзларини жуда яқин ҳис қиладилар

Баҳодир Абдуллаев Эроннинг шимолий ғарбидаги Қазвин вилоятига уюштирган бир кунлик сафарида ушбу вилоят ҳокими билан учрашганида шундай айтдики, икки юртнинг имкониятларидан ва ҳамкорликларидан унумли фойдаланса Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги алоқалар янада кенгаяди. 

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев Эроннинг шимолий ғарбидаги Қазвин вилоятига уюштирган бир кунлик сафарида ушбу вилоят ҳокими билан учрашганида шундай айтдики, икки юртнинг имкониятларидан ва ҳамкорликларидан унумли фойдаланса Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги алоқалар янада кенгаяди. 

Баҳодир Абдуллаевнинг айтишича, алоқаларни кенгайтириш ва янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликлар учун муносиб шароит яратиш зарур. Эроннинг вилоятларига жумладан Қазвин вилоятига сафар қилишимиздан кўзланган мақсад ҳам икки томонлама муносабатларни янада яхшилашдир.

Шунингдек, Ўзбекистон элчисига кўра, Ўзбекистон президенти икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалар бўйича алоқаларни янада мустаҳкамлашни таъкидлаб келмоқда. Иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш учун тегишли дастурлар ишлаб чиқилган ва айни пайтда ушбу дастурларнинг ижро этилиши йўлида саъй-ҳаракатлар бошланган. 

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчисининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми олдинги йилда 420 миллион долларни ташкил этиб, ушбу миқдорнинг 80 фоизи пахтага тўғри келди. 

Қазвин вилоят ҳокими ҳам ушбу учрашувда биз Ўзбекистон халқи билан ўзимизни жуда ҳам яқин ҳис қиламиз ва Ўзбекистондаги кўплаб тарихий ва қадимий обидалар ва ёдгорликлар Эрон юрти билан чамбарчас боғлиқ жойлари ҳам кўпдир.    

Ёрлиқ