Американинг БМТ хавфсизлик кенгашида Эронга қарши ҳаракатлари барбод бўлди
(last modified Thu, 01 Mar 2018 07:39:45 GMT )
март 01, 2018 12:39 Asia/Tashkent

 АҚШ ўзининг жиноятларини беркитиш мақсадида амалга ошираётган ҳаракатларида ва Саудия арабистонининг Яманга қарши олиб бораётган жиноятларини ёпиш учун Эронга қарши айбловларни Бирлашган миллатлар ташкилотининг хавфсизлик кенгашида кўтариб чиқди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Американинг Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашида Эронга қарши ҳаракатларининг барбод бўлиши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Америка қўшма штатлари ўзининг жиноятларини беркитиш мақсадида амалга ошираётган ҳаракатларида ва Саудия арабистонининг Яманга қарши олиб бораётган жиноятларини ёпиш учун Эронга қарши айбловларни Бирлашган миллатлар ташкилотининг хавфсизлик кенгашида кўтариб чиқди. Бундан кўзланган мақсад эса, Ямандаги аянчли ва мудҳиш ҳодисалардан ҳамда аччиқ ҳақиқатлар одамларни ва омма афкорини чалғитиш ҳамда эътиборини бошқа томонга буриб қўйишдир. Лекин, Американинг ушбу уринишлари ҳам бу сафар амалга ошмади. АҚШ Ямандаги жангларни давом эттириш мақсадида, Бирлашган миллатлар ташкилот хавфсизлик кенгашида Англия томонидан Эронга қарши тақдим этилган резолюцияни ҳимоя қилди. Бироқ, ушбу резолюция лойиҳаси Россия томонидан вето қўйилди. Эроннинг Лондондаги элчиси Ҳамид Баъийдий ўзининг твиттер саҳифасида шундай ёздики, Америка учта мақсадни кўзлаган. Биринчиси, Эронни Яманга қарши жорий этилган санкцияларни бузишда айблаш ва ракета масаласи баҳонаси бўйича Яман резолюцияси, БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли қарори ҳамда Эрон ракетасига боғлиқ мавзунинг хавфсизлик кенгашида муҳокама этилишидир.

     Шулардан келиб чиқиб, Америка БМТ хавфсизлик кенгашида Эронга қарши айбловларни киритиб Эронга қарши резолюция қабул қилинишини кўзлаган эди. Яман томонидан ўтган йили ноябр ойида Арабистон пойтахти Риёз аэропортига қарата ракета учирилганидан кейин, Эрон Яманга ракета ва қурол-аслаҳа етказиб бермоқда деган иддаолар диққат марказидан жой олиб, муҳокама этила бошланди. Америка қўшма штатларининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий намояндаси Ники Ҳейли январ ойининг охирларида Пентагонда уюштирилган намойишдаги чиқишида, қурол-яроқнинг бир бўлагини кўтариб олиб, ушбу аслаҳа Эронда ишлаб чиқарилган ва Яанга жўнатилган деган иддаоларни намойишкорона айтди. У ўзининг Эронга қарши ушбу мавҳум ва нореал даволарини БМТ хавфсизлик кенгашининг аъзоларига исботлаш учун уриниб кўрди. Аммо, Никки Ҳейлининг провакацион ва тарғибот-ташвиқотга қаратилган намойиши тугашига бир соат ўтмасдан туриб, Америка қўшма штатларининг бир нечта мудофаа соаҳасидаги расмийлари чиқиш қилиб, Ники Ҳейлининг Эронга қарши даволарини инкор этишди.

     Америка қуролларини назорат қилиш жамиятининг раиси Дарил Кимбол ўзининг твиттер саҳифасида шундай ёздики, Оқ уйнинг Эронни Ўрта Шарқдаги урушларда ва тўқнашувларда рол ўйнаётгани ҳақидаги хавотирларни текшириш ва ўрганиб чиқиш учун халқаро ҳимояларни ўзига жалб этиб, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувга путур етказиш мақсадида ушбу битимдан чиқишни кўзлаш ва Эронга қарши ядровий санкцияларни қайтадан жорий этишга доир фикр қилишлари хом-хаёлдан бошқа нарса эмас. Айни пайтда Америка ва Саудия арабистони Эронни Яманга қурол етказиб беришда айблашади. Лекин, АҚШ ва Арабистон охирги йилларда йирик ва катта миқдордаги ўзаро қурол сотиш ва харид қилиб олиш бўйича муомалаларни амалга ошириб келмоқда. АҚШ тақиқланган қуролларни ҳам жумладан кассетали бомбаларни Саудия арабистонига сотди. Арабистон эса ушбу кассетали қуроллардан Яманга қарши жангларда ҳар куни қўллаб келмоқда. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг таъбири билан айтганда, Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашида кўтарилган баҳс-музокаралар, бўлмағур кўргазма бўлиб, ушбу чора-тадбирлар Яманга қарши тажовузкор ҳаракатларни олиб бораётган давлатларни ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

    Ямандаги бўҳрон бошланганининг дастлабки кунларидан буён, Эрон ушбу мамлакатнинг бўҳрони фақат сиёсий йўл билан ҳал этилишини домий таъкидлаб келган ва тўрт моддадан иборат бўлган лойиҳани тақдим этган. Ушбу лойиҳада Яманда зудлик билан ўқ отишни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамларини жўнатиш, яманликларнинг бир-бирлари билан ўзаро музокаралар ўтказишлари учун шароит яратиб бериш ва шунингдек, Яманда қўшни юртлар билан яхши алоқаларни ўрнатадиган бир яхлит давлатни ташкил этилиши таъкидланган. Лекин, Америка урушдан бошқа ҳеч нарсани ўйламайди, фақат халқларни йўқ қилишга уринади холос. Америкалик ёзувчи ва инсон ҳуқуқлари фаоли Кити Келли шундай айтдики, Америка қўшма штатлари Бирлашган миллатлар ташкилотида ракетани кўрсатишни ўрнига, Ямандаги портларни қамалга олиб, ушбу юртга озиқ-овқат ва дори дармон маҳсулотларининг кириб келишига тўсқинлик қилиб келаётган АҚШнинг Арабистонга сотилган ҳарбий кемаларнинг ҳаракатини тийиб қўйиши керак.    

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ