март 03, 2018 17:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ракетаси бўйича музокара ўтказиш шартлари, Америка ва Европанинг узоқ масофага учадиган ракеталарининг йўқ бўлишига боғлиқ
    Эрон ракетаси бўйича музокара ўтказиш шартлари, Америка ва Европанинг узоқ масофага учадиган ракеталарининг йўқ бўлишига боғлиқ

генерал Сайид Масъуд Жазойирий, Эрон ракетаси бўйича музокара ўтказиш шартларини, Америка ва Европанинг узоқ масофага учадиган ракеталари ва ядровий қуролларининг йўқ бўлишига боғлиқ

Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг юқори мартабали расмийси Эрон ракетаси бўйича музокара ўтказиш шартларини, Америка ва Европанинг узоқ масофага учадиган ракеталари ва ядровий қуролларининг йўқ бўлишига боғлиқ деб таъкидлади. 

Ирна ахборот агентлигининг хабар беришича, генерал Сайид Масъуд Жазойирий бугун шанба куни АҚШ ва айрим европа мамлакатлари расмийларининг Эрон ракетаси қудрати ҳақида билдирган баёнотларига жавобан шундай айтдики, америкалик ва европаликлар Эрон ракетаси қудратини чеклаб қўйиш тўғрисида айтаяётган сўзлари, рўёбга чиқмас орзудир. Бу эса уларнинг, минтақада муваффақиятсизликка учрашлари ва мағлуб бўлишларининг натижасидир. 

Генерал Жазойирийга кўра, агар Эроннинг мудофаа қудратини ошириш масаласи айрим музокаралар ва сиёсий ҳамда дипломатик муомалалар таъсирида қолганида эди, бугунги кунда Эрон бундай вазиятда бўлмас эди, яъни Америка Теҳрон олдида нотавон ва ночор аҳволга тушиб қолмас эди. 

Унинг айтишча, Американинг минтақадаги мағлубияти унинг Осиё ғарбиданинг чиқиб кетишига олиб келмоқда. 

Ёрлиқ