Али Шамхоний Эрон, Россия ва Сурия ўртасидаги ҳамкорликларни шарҳлаб берди
(last modified Tue, 23 Aug 2016 14:25:24 GMT )
август 23, 2016 19:25 Asia/Tashkent
  • Шамхоний Эрон ва Россия
    Шамхоний Эрон ва Россия

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби террористларга қарши курашда Эрон, Россия ва Сурия давлатларининг мувофиқлаштиришлари, Сурия хавфсизлигининг мувозанатида АҚШ дахолатларини мағлубиятга учраганига сабаб бўлди деб айтди.

Али Шамхоний АҚШ ва унинг иттифоқчиларини  уларнинг таъбири билан айтганда ўртача позиция номидаги террористларни ҳимоя қилишдаги саъй ҳаракатларига ишора қилиб, бу террористлар Сурия халқига қарши жуда кўп жиноятлар содир этишган шу сабабдан АҚШ ва унинг минтақадаги шерикларининг амалиётларини мағлубиятга учратиш учун Суриядаги такфирий террорчилик гуруҳларга қарши ҳаво ва ердан жиддий зарбалар берилди деб изоҳлаб ўтди.

Шамхоний кеча Эрон телерадиокомпанияси мухбири билан суҳбатида, минтақада қудрат алмашуви ва мувозанатни ўзгартиришидан қаттиқ қўрқув ва ҳаросга тушган айрим арабий ва Ғарб давлатлари  сўнгги амалиётларда Эрон ислом жумҳуриятининг сиёсий, мудофаавий ва хавфсизлик хатти ҳаракати қаршисида қаттиқ мағлуб бўлишди деб аниқлик  киритди.

Шамхоний шунингдек терроризмга қарши курашда Эрон ва Россиянинг ҳамкорликлари борасидаги айрим ноаниқ ақида ва нуқтаи назарларга тўхталиб, миллий манфаатларни таъминлаш ва стратегик ҳамкорликлар қолабида давом этаётган Эрон ва Россия ҳамкорликлари фақат терроризмга қарши кураш масаласида эмас балки янада кенг қамровлироқдир деб айтди.