Ҳасан Руҳоний: АҚШ Эрон ядровий келишувининг ижросига тўсқинлик қилияпти
-
Ҳасан Руҳоний: АҚШ Эрон ядровий келишувининг ижросига тўсқинлик қилияпти
Эрон давлати Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувдаги мажбуриятларига тўла амал қилди. Аммо, афсуски Америка қўшма штатлари ушбу халқаро битимнинг ижро этилишига тўғаноқ бўлияпти.
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон давлати Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувдаги мажбуриятларига тўла амал қилди. Аммо, афсуски Америка қўшма штатлари ушбу халқаро битимнинг ижро этилишига тўғаноқ бўлияпти.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни Франция президенти Эмануэл Макрон билан телефон орқали қилган мулоқотида ядровий келишувда иштирок этган томонларнинг ўз мажбуриятларини бажаришлари зарурлигини таъкидлаб шундай айтдики, муқобил томонлар ядровий битимдаги мажбуриятларига амал қилар экан, Теҳрон ҳам ўз зиммасидаги мажбуриятларини ижро этади.
Ҳасан Руҳоний, Эрон ядровий келишуви юзасидан қўшимча музокалар ўтказилиши ҳақида айтилаётган овозаларга ишора қилиб шундай айтдики, ушбу масала бўйича еттита мамлакат ўзаро келишиб олган ва мазкур келишув Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан тасдиқланган. Шу кунга қадар, Эрон ушбу битимга масъулият билан ёндашиб келмоқда ва ўз ваъдасига амал қилияпти.
Франция президенти ҳам ушбу телефон суҳбатида, Эрон билан очиқ-ойдин ва равшан ҳамда мустаҳкам ва барқарор алоқа ўрнатилишига мойил эканлигини таъкидлади ва шундай айтдики, Париж Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилиш учун ўзининг бор куч имкониятини ишга солган ва ушбу қўллаб-қувватлашлар Париж давлати учун аниқ ва яққол намоён этилган.