Теҳронда Ако саноат ва савдо палатасининг умумий кенгаш йиғилиши бошланди
Ако иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саноат ва савдо палатасининг 16-Бош ассамблеяси ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар элчилари ва савдо палаталари раислари иштирокида бугун душанба куни Теҳронда ўз ишини бошлади.
Ако иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саноат ва савдо палатасининг 16-Бош ассамблеяси ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар элчилари ва савдо палаталари раислари иштирокида бугун душанба куни Теҳронда ўз ишини бошлади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон қишлоқ хўжалиги, маъдан, саноат ва савдо палатаси раиси Ғуломмуҳсин Шофеъий ушбу йиғилишдаги чиқишида шундай айтдики, Ако ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлари табиъий захиралар ва маъдан конларига эга бўлишига қарамай, ўзаро тижорат қилиш соҳаси яхши йўлга қўйилмаган.
Ғуломмуҳсин Шофеъийга кўра, 2017 йилда Ако ташкилотига аъзо мамлакатлар дунё билан 490 миллиард доллар миқдорида тижорат қилган, бироқ минтақа ичидаги савдо айирбошлаш ҳажми 19 миллиард долларни ташкил этган.
Эрон қишлоқ хўжалиги, маъдан, саноат ва савдо палатаси раисининг маълум қилишича, ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида икки томонлама савдо имтиёзларини белгилаш бўйича англашув меморандумининг йўқлиги, шунингдек мазкур ташкилот билан тузилган битимнинг ижро этилмаслиги, виза бериш тартибининг бажарилмаслиги, Ако ташкилотининг тижорат тараққиёт банки имкониятларидан фойдаланмаслик сингари кўплаб чигалликлар мазкур ташкилотнинг минтақадаги тижорат айирбошлаш ҳажмининг пасайишига сабаб бўлган.