Эрон ва россия ўртасида 9 та ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i30685-Эрон_ва_россия_ўртасида_9_та_ҳамкорлик_қилиш_бўйича_англашув_меморандуми_имзоланди
Эроннинг иқтисодий делегацияси якшанба куни Эрон молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазирининг бошчилигида Москва шаҳрига сафар қилган эди
(last modified 2018-08-22T17:54:21+00:00 )
март 07, 2018 19:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ва россия ўртасида 9 та ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди
    Эрон ва россия ўртасида 9 та ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди

Эроннинг иқтисодий делегацияси якшанба куни Эрон молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазирининг бошчилигида Москва шаҳрига сафар қилган эди

Эрон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма комиссиянинг 14-кенгашининг якунида Эрон молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазири ҳамда Россия иқтисодий тараққиёт вазири ўртасида 9 та англашув меморандуми имзонланди. 

Сешанба куни Эрон молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазири Масъуд Карбасиён ва  Россия иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин томонидан Эрон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма комиссиясининг 14-кенгашининг якуний ҳужжатлари доирасида, Россия энергетика вазирлиги ва Эрон нефт вазирлигининг Ҳиндистон, Эрон, Покистон газ қувури лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилиш учун ишчи гуруҳини тузиш ҳақидаги англашув меморандуми, геология соҳасидаги ҳамкорлик, Эроннинг саноат ва маъдан тармоғида сармоя киритиш ва молиявий таъминот йўналишида, шунингдек каспий денгизда ва ер остидаги манбалар устида биргаликдаги ҳаракатлар ва тадқиотлар бўйича англашув меморандумлари имзоланди. 

Эроннинг иқтисодий делегацияси якшанба куни Эрон молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазирининг бошчилигида Москва шаҳрига сафар қилган эди. Ушбу делегациянинг Россияга амалга оширган уч кунлик сафари мобайнида икки мамлакат расмийлари ўртасида кўплаб иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар ва келишувлар имзоланди.