Инқилоб раҳбари: Эроннинг минтақадаги роли АҚШ ва Европага ҳеч қандай алоқаси йўқ
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари АҚШ давлати барча жойларда аралашиб фитна солиши билан минтақадаги Эроннинг таъсири ва роли борасида ёлғон иддаоларни билдириш ва шубҳалар туғдиришга давом бермоқда деб айтдилар.
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг саодатли валодат кунлари остонасида аҳл байт алайҳимуссаломни мадҳ этувчи минглаб шоирлар билан учрашганида Эроннинг минтақадаги таъсири ва ролига қарши АҚШ ва Европа давлатларининг иддаолари ва позицияларини қоралаб дедиларки, энди биз минтақа ишларида ва ё ўз позициямиз учун АҚШдан ижозат олишимиз керак экан-ми? Эрон ислом жумҳурияти минтақадаги ўз позицияси ва роли учун АҚШ билан эмас балки минтақа давлатлари билан музокарада бўлиши керак. АҚШда ҳузур топиш ва ё нуфуз топишни истаган пайтимизда улардан ижозат олишимиз мумкин деб таъкидладилар.
Ул Зот Европа масъулларини минтақадаги таъсири ва нуфузини кучайтириш учун Эрон билан музокара ўтказишга тамойил кўрсатишларига берган жавобида яна бир марта "бу масаланинг сизларга қандай алоқаси бор" деб такрорладилар.
Ул Ҳазрат ўз сўзлари давомида Эрон миллатига қарши душманларнинг 40 йил давомидаги тинимисз ва доимий фитналарига ишора қилиб, бу йиллар ичида Инқилоб дарахтининг янада ўсиб боргани ва янги -янги шохаларини пайдо бўлиши илоҳий лутф марҳаматининг нишонаси ҳамда фахр ифтихор манбаидир деб баён этдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эрон душманлари бир неча ойдан бери ўз кабинеталарида бирга туриб жорий йилнинг сўнгги 3 ойи учун янги- янги душманона лойиҳаларини режалаштиришган.Эрон душманлари бу лойиҳалардан фойдаланиб Эрон ислом жумҳуриятига зарба беришни кўзда тутишгади деб айтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Ғарб давлат масъуллари ўз сўзларидаги " жинсий адолат ва тенглик" каби масалаларни баён этганини воқеликдан холи ва зоҳирий эканлигини таъкидлаб, Ғарбдаги кўп аёл масъуллар сўнгги ойлар ичида ўз идораларида зўравонликларга дучор бўлганини таъкидлаб ўтдилар.
Ул Зот дедиларки, ислом дини ҳижоб воситаси билан бундай гумроҳликлар юзига эшикларни ёпиб қўйди, дарҳақиқат ҳижоб- бундай гумроҳликнинг олдини олди, бинобарин исломий ҳижоб аёлларга дахлсизлик ва хавфсизлик ато этади деб изоҳладилар.
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари аёлларнинг ўзлиги ва маданий мустақиллиги байроғини эронлик айёллар қўлида бўлганини таъкидлаб, эронлик аёллар исломий ҳижобни риоя қилишлари билан бутун жаҳонга ўзлиги ва маданий мустақилигини кўрсатиб беришмоқда. Улар шунингдек аёллар ҳижоб, ҳаё ва иффатни сақлаши ҳамда бегона эркаклар зўравонлиги ва ғаразларини олдини олиши билан ижтимоий арсаларда фаол ва таъсирчан рол ўйнашни имкони борлигини эълон қилишмоқда деб айтдилар.
Инқилоб Раҳбари ўз сўзларида бугунги кунда эронлик аёлларни энг яхши маданий шахсиятлар ва донишмандларга айланганлиги Ислом Инқлобининг бошқа потенсиали ва ҳунаридир, чунки Ислом Инқилобидан олдин бундай шароит мавжуд эмасди, уша замонда истеъдодли ва мутахассис аёлларни илм ва маданият соҳаларида фаолият юритиши анча чекланганди деб аниқлик киритдилар.