Зариф Яманда тезлик билан оташкесим ўрнатиш зарурлигини таъкидлади
(last modified Mon, 12 Mar 2018 07:02:46 GMT )
март 12, 2018 12:02 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ раҳбари Яманда зудлик билан оташкесим ўрнатилиши ва бу мамлакат халқига озиқ- овқат ва дори маҳсулотларини етказиб бериш зарурлигини таъкидлади.

3 йилдан бери Яман мамлакати  Ол Сауд режими ҳужумларига дучор бўлган. Бундай ҳужумларни давом этиши бу мамлакатда инсоний фожиаларни келтириб чиқармоқда.

БМТ Бош котибининг айтишича, ҳар 10 дақиқа ичида вабо ҳамда озиқ -овқат етишмаслиги туфайли бир нафар яманлик бола ҳалок бўлмоқда

Якшанба куни Теҳронда Халқаро қизил Хоч қўмитаси раиси Питер Мауэр Яман халқини ўта оғир вазиятидан хавотирланиш билдирди.

Эрон ТИВ раҳбари ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси раиси учрашувида  таъкидланган муҳим мавзулардан бири  Яманда тезлик билан оташкесим ўрнатиш,  урушдан чарчаган ва азоб чекаётган Яман халқига озиқ- овқат ва дори- дармон етказиб бериш ҳамда бу мамлакат муҳсорасига барҳам бериш эди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  бу учрашувда  Эрон ислом жумҳурияти  Яман ва Сурия мамлакатларида халқ мусибатлари ва азобларини камайтириш ҳамда бу икки мамлакат халқига инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш учун бор кучини ишга солади деб айтди.

Ол Сауд режими 2015  чи йилдан бери  АҚШ ҳимоятлари билан  Ямнага ҳарбий тажовузларини бошлаганидан ташқари бу мамлакатни ер, ҳаво ва денгиздан қўршовга олган. Аммо  Ол Сауд режими кимларга хизмат қилади  ва Саудия Арабистон режимининг ушбу ёвузлиги ва урушқоқлигидан қайси томонлар фойда кўрадилар деган савол туғилиши табиийдир.

Англияда босиладиган Гардиан газетаси Арабистон режими валиаҳд шаҳзодаси-  Муҳаммад бин Салмонни Лондонга уюштирган сафари остонасида қуйидагича ёзди:  Англия давлати Ол Сауд режимининг барча жиноятларини кўрмаганга олмоқда ва Женева конвенсияси ва инсон ҳуқуқларини оёқ ости этилишига унча эътибор қаратмайди, чунки  Риёд давлати билан шармандаларча  иқтисодий алоқаларини йўлга қўйишни биринчи галдаги масала сифатида белгиллаб қўйган.

Гардиан газетасида чоп этилган экспертлардан бирининг мақоласида жумладан қуйидагича келтирилган: Муҳаммад бин Салмон  Женева конвенсиясини оёқ ости этган кимсадир. У Ямандаги қишлоқ хўжалиги инфратузлмаларини нобуд этди ва  бу мамлакатнинг экинзорлари, озиқ- овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарини бомбардимон этди. Ол Сауд режимининг ҳаво ҳужумларида  кўп яманликлар қурбон бўлиб  минглаб Яман фуқаролари жароҳат олишди. Қурбон бўлган ларораисда юзлаб яманлик болалар ҳам бор.

Ҳақиқат шудирки,  Яманга қарши Арабистон урушида  Ол Сауд режими Яманга ваҳшиёна ҳужумларини бошлаб, давом эттириши билан аслида  АҚШ, Англия ва Исроил манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Бин Салмоннинг сўнгги сафарида  икки мамлакат ўртасида 100 миллиард доллар келишувлар имзоланди.

АҚШ президенти Дональд Трапмни ўтган йили Риёдга уюштирган сафарида  икки мамлакат 110 миллиард долларга тенг қурол яроқ экспортига оид шартнома имзолашди.

 "Аннажм Ассоқиб" ахборот сайти тарқатган хабарида,    Яманни бегуноҳ миллатигга қарши ҳарбий амалиётларда боши берк кучага кириб қолган АҚШ ва унинг иттифқочиларининг уруши Яманда вабо касалликларни кенгайтиришган яратди деб ёзди.

Аммо сиёсий масалалар эксперти Матео Моржа унга ишора қилган афсусланарли масала шудирки,  Ол Сауд режими ҳатто яманлик болаларга раҳм қилмай уларга қарши уруш эълон қилган ва бу мамлакатдаги мактаблар ва касалхоналарни бомбардимон этишни тўхтатмаётир. БМТ ҳам  конструктив бир позиция тутмаган чунки  АҚШ хизматидадир.

Ол Сауд режими томонидан қўршов остидаги Яман мамлакатида инсоний фожиа тобора кенгайиб бормоқда.  Ушбу ҳужумларни тўхтатиш ва Яманга инсонпарвлик ёрдамлар кўрсатиш учун жиддий бир позиция тутилмганида бу ммлактада инсоний фожиалар янада кенгайиб бориши аниқдир.

 

Ёрлиқ