Эроннинг ядровий келишуви янги музокараларга эҳтиёж сезмайди
Эрон Ташқи ишлар вазири муовини Саййид Аббос Ароқчий пайшанба куни АҚШнинг Баржомни ўзгартиришга оид айрим ҳаракатларига эътироз билдириб, ушбу халқаро келишув янги баҳс ва музокараларда кўриб чиқиб бўлмаслигини таъкидлади.
ИРНАнинг маълум қилишича, Венада Баржом келишуви қўшма комиссиясининг 11 -йиғилишида Эрон Ташқи ишлар вазири муовини Аббос Ароқчий илова қилди: Эрон Ислом Жумҳурияти нигоҳидан мукаммал бўлган ушбу келишувга айримлар айтаётган бирон қўшимча ё иборани ҳамроҳ этиш имкони мавжуд эмас.
Унинг таъкидлашича, МАГАТЭнинг ўнта ҳисоботи асосида Эрон Баржом келишувига оид барча мажбуриятларини бугунгача бажариб келган.
Эроннинг ядровий келишуви ушбу мамлакат ва "Беш +бир" гуруҳи ўртасида 2016 йилнинг январ ойида имзо этилган эди. Бироқ Америка Баржомни имзо этилган мамлакатларнинг бири сифатида унинг ижросига қаршилик қилмоқда.