Ироқчи Ройтерз агентлигига муносабат билдирди
Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари жума куни Вена шаҳрида европаликлар икки томонлама мулоқотларда ва ядровий келишув бўйича қўшма комиссия йиғилишида ҳам ядровий битимнинг сақланиб қолишини жиддий тарзда таъкидлашди.
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари жума куни Вена шаҳрида Ройтерзнинг Эронга қарши санкция жорий этиш учун европаликларнинг мақсадига асосланган иддаоларига муносабат билдириб шундай айтдики, европаликлар ядровий келишувнинг сақланиб қолишини исташади ва санкцияларнинг бекор қилинишининг тарафдоридир.
Ройтерз ахборот агентлигининг жума кунги иддаоларига кўра, Британия, Германия ва Франция АҚШ президенти Доналд Трампни Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувда қолиши учун тарғиб қилиш мақсадида Европа иттифоқига Эронга қарши янги санкцияларни киритишларини таклиф этишди.
Ирна агентлигининг хабар қилишича, Саййид Аббос Ироқчининг маълум қилишича, европаликлар икки томонлама мулоқотларда ва ядровий келишув бўйича қўшма комиссия йиғилишида ҳам ядровий битимнинг сақланиб қолишини жиддий тарзда таъкидлашди.
Шунингдек, ядровий келишувга биноан, санкциялар бутунлай бекор қилинган бўлиб, ушбу санкциялар қайта тикланишига йўл қўйиб бўлмайди ҳамда Эрон ҳам ушбу келишувдан келиб чиққан имтиёзлардан манфаатдор бўлиши керак.