Руҳоний: Эрон ва Озарбойжон республикаси хавфсизлиги бир -бирига чамбарчасб боғлиқдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон давлатини Баку давлатининг ривожланиши ва хавсизлигини ўз хавфсизлиги ва ривожланиши сифатида билишини тўхталиб, Озарбойжон республикаси тинчлик в ахавфсизлик4ка эга бўлиши Эронда ҳам хавфсизликни таъмтинланиши маъносидадир деб айтди.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Бакуда ўтказилган Эрон ва Озарбойжон республикаси савдо -иқтисодий кўргазмасида Наврўз айёми ва бутун жаҳон шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг биринчи имоми- Ҳазрат Али /а/ валодат кунлари остонасидаа Бакуга уюштиршан сафаридан хурсандчилик билдириб, Амирулмўъмининга нисбатан Эрон ва Озарбойжон республикаси халқларини алоҳида меҳр -муҳаббати ва ул зотгна пайравлик қилиши икки мамлакат халқларининг диний, тарихий, удум анъаналарини муштарак жиҳатга эга бўлишганини яққол намоён этмоқда деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги биродарлик ва дўстлик ҳар икки миллат учун манфаатли ва ўта фойдали бўлгании таъкидлаб, бу сафар жараёнида минтақа ва жаҳон манфаатлари учун катта ютуқлар келтирадиган тарихий ва стратегик қарорлар чиқарилади деб изоҳлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти, Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги банк соҳаси ҳамкорликларини баён этар экан, бу соҳадаги муаммолар талаб даражасида ҳал этилмагани ва ушбу муаммоларга ечим топиш зарурлигини таъкидлади.
Эрон президенти шунингдек, Каспий денгизини дўстлик ва ҳамкорлик денгизи эканлигини таъкидлаб, Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги ҳамкорликлар билан ушбу денгиздаги Худо берган сармоя ва бойликлардан ҳар икки мамлакат халқлари манфаатига фойдаланишнинг имкони бор деб айтди.
Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам бу учрашувда Эрон ва Озаройжон республикаси ўртасидаги алоқаларни юқори даражада давом этаётганлигига тўхталиб, иккитомонлама савдо- иқтисодий ҳамокрликларини янада ошириш ҳамда сиёсий алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигини баён этди.
Алиев шунингдек Эрон ва Озарбойжон республикасини Россия, Туркия ва Грузия билан учтомонлама ва кўптомонлама ҳамкорликларига ишора қилар экан, транспорт, энергетика, хавфсизлик, сиёсий каби мавзўларга алоҳида эътибор бериб бу соҳаларда алоқаларни чуқурлаштиришни таъкидлади.