Инқилоб Раҳбари: фақат муқовимат йўли билан Фаластинни нажот бериш мумкин
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Фаластин ва уларнинг мужоҳидларни бутунлай ҳимоя қилишдаги Эрон ислом жуҳуриятининг доимий позициясини таъкидлар экан, дедиларки, фақат ислом дунёсида курашувчи ва муқовимат фронтини қўллаб -қувватлаш, ҳамда босқинчи сионистик режимга қарши курашни кучайтириш йўли билан Фаластин масаласига ечим топишнинг имкони бор.
Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Ҳамас-Фаластин исломий муқовимат ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳаниянинг бир неча олдин йўллаган мактубига жавобан, босқинчи, ёлғончи ва фиребгар сионистик режим билан музокара қилиш йўладиги ҳаракатлар кечириб бўлмайдиган буюк хатоликдир, бундай ҳатти- ҳаракат Фаластин халқи ғалабасини кечиктирилади, жафокаш ва мазлум фаластинликларга зарар -зиёндан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмайди деб таъкидладилар.
Инқилоб Раҳбари ўз сўзларида шубҳасиз, мазлум Фаластин халқини нажот беришнинг ягона йўли қарши кураш ва муқовимат йўлидир, фақат муқовимат йўли билан жасур ва шижо Фаластин халқи баданига етказилган зарбалар ва жароҳатларни даволашнинг имкони бор деб қўшимча қилдилар.
Ул Зот шунингдек исломий уммат олдидаги муаммолар, минтақадаги айрим реакцион араб давлатларнинг нифоқ ва хиёнатлари , буюк шайтон -АҚШга пайравлик қилиб, ушбу араб давлатларининг ёвузликка асосланган ҳатти- ҳаракатлари , барча золимликлар ва истибдод қаршисида фаластинликларнинг жиҳод ва қарши кураши хусусидаги Исмоил Ҳания мактубида келтирилган масалаларни барчамиз яхши биламиз, биз Фаластин халқини ҳимоя қилишни ўз бурчимиз сифатида биласиз деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бугунги кунда исломий умматнинг иззат, обру ва қудратини қайта тиклаш эса зўравон қудратлар ҳамда уларнинг ёвузликка асосланган сиёсатлари қаршисида тура олиш гаровидадир. Фаластин масаласи эса халқаро миқёсидаги исломий давлатлар масалаларининг энг муҳими ва асосийсидир олган деб айтдилар.
Инқилоб раҳбари халқлар хусусан исломий мамлакатлар ва араб мамлакатлари халқларининг шижо ва жасур ёшлари ҳамда Фаластин масаласида масъулиятни сезадиган давлатлар ушбу буюк масалага нисбатан бефарқ бўлмай, жиддий позиция тутишлари керак, ҳамда шижоат ва жиддий чора- тадбир билан душманларга қарши кураш олиб бориб, душманни таназзул ва завол топишига замин яратишлари керак деб изоҳладилар.
Айтиш керакки Ҳамас- Фаластин исломий муқовимат идораси раиси бир неча олдин Исломий Инқилоб муаззам раҳбарига ёзган мактубида, муқовимат чўққиси ҳамда ишғолгар режимига қарши кураш рамзи бўлган Ғазо секторига зарба бериш ва бу минтақа муқовиматига барҳам бериш мақсадидаги Фаластин халқи ва Қуддуси шарифга қарши зўравон қудратлар фитналарининг турли жиҳатларига ишора қилиб, Ҳамас ҳааркатидан Эрон халқининг ҳимоятлари ва Инқилоб Раҳбарининг тўғри ва мантиқий ҳидоятларига минннатдорчилик билдирди.