Эрон ва Россия парламентлараро ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумини имзолади 
(last modified Mon, 09 Apr 2018 13:57:00 GMT )
апрел 09, 2018 18:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия парламентлараро ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумини имзолади
    Эрон ва Россия парламентлараро ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумини имзолади

Али Лорижоний душанба куни Россия Думаси раиси Вичаслав Валодин билан Теҳронда учрашганида шундай айтдики, Эрон ва Россия парламентларида ташкил этиладиган қўшма комитет томонидан наркотик моддалар контрабандасига қарши курашиш

Эрон ва Россия парламентлари раислари Теҳронда парламентлараро ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумини имзолашди. 

Эрон парламенти раиси Али Лорижоний душанба куни Россия Думаси раиси Вичаслав Валодин билан Теҳронда учрашганида шундай айтдики, Эрон ва Россия парламентларида ташкил этиладиган қўшма комитет томонидан наркотик моддалар контрабандасига қарши курашиш ва мустаҳкам хавфсизликни таъминлаш учун сиёсий маслаҳатлашувлар ва тижорат соҳасидаги ҳамкорликлар учун парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш зарурийдир.

Али Лорижонийга кўра, Эрон ва Россиянинг иқтисодий муҳим лойиҳаларини алоқалар даражасига кўтариш мақсадида чуқур ўрганиб чиқилиши талаб этилади ва ушбу ҳамкорликлар йирик кўламдаги миллий проектлардан иборат бўлиб, Россияга яқин бўлган шимолий минтақалар ҳисобланмиш Гулистон, Гилон, Мозандарон вилоятларидаги лойиҳалар кўринишда амалга оширилади. 

Россия Думаси раиси Вичаслав Валодин ҳам ушбу учрашувда Теҳрон ва Москва алоқаларини юқори баҳолаб шундай айтдики, қўшма тузилмаларни ташкил этиш билан терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши курашдаги икки тарафнинг ҳаракатларини янада жадаллаштириши мумкин.  

Теҳронга сафар қилган Россия Думаси раиси Вичаслав Валодин Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний билан ҳам учрашув ўтказиб, суҳбат ўтказилиши кўзда тутилган.