Жаҳонгирий: Теҳрон ва Тошкент ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш учун катта имкониятга эгалар
-
Теҳрон ва Тошкент
Эрон ислом жумҳурияти президенти биринчи муовини Теҳрон давлатини Тошкент билан ўзаро алоқаларини юксалтиришга тайёр эканлигини таъкидлаб, Эрон ва Ўзбекистон иккитомонлама ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун кўп потенсиал ва имкониятларга эга бўлиб, бу потенсиаллар ҳар икки халқ манфаатини таъминлаш йўлида фойдаланилиши керак деб айтди.
Бугун Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи муовини Очилбой Раҳматов билан учрашганида дедики, икки мамлакат қўшма комиссияси чорчубасида ҳамкорликлар имкониятларини аниқлаши билан мазкур имконият ва потенсиллардан юқори даражада фойдаланиш учун ўзаро келишув, қонунлар ва базисларини муҳаё қилишлари шарт ва зарурдир.
Эрон президентининг биринчи муовини бонк системасидаги монеаларни бартараф этишни Теҳрон ва Тошкент муносабатларини юксалтиришдаги энг муҳим масала ва амалга оширилиши лозим бўлган мавзулардан эканлигига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти Марказий Осиё республикларини Чобаҳор порти орқали ўз маҳсулотларини эркин сувларга чиқариш билан дунёнинг турли мамлакатларига экспорт этишлари учун лозим шароит ва имкониятлар яратаган деб изоҳлади.
Жаҳонгирий Остона йиғилиши доирасида Эрон ва Ўзбекистон президентларининг учрашуви, ҳамда Эрон президенти Ҳасан Руҳонийни Тошкентга уюштириши кутилаётган сафарини икки давлат ўртасидаги алоқалар ва ҳамкрликларда янги саҳифани очилишига сабаб бўлишини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти ва Ўзбекистон республикаси турли муаммолар хусусан , терроризм, экстермизм ва сепаратизмга гирифтор бўлган минтқада жойлашган, шу сабабданҳар икки мамлакат хавфсизлик масалаларда ҳам ҳамкорликларини мустаҳкамлишиши керак деб аниқлик киритди.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раҳматов ҳам бу учрашувда Теҳронга сафар қилганидан асосий мақсади икки мамлакат олдидаги айрим монеаларга барҳам бериш эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон сиёсатини икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликлар ҳажмини бир миллиард долларга етказиш ҳамда транзит, туризм ва тижорат соҳасида Эрон билан ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун музокаралар ўтказишга қаратилган деб қайд этди.
Раҳматов Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги алоқаларини кенгайтириш учун катта потенсиал ва имкониятларнинг мавжудлигига тўхталиб, Ўзбекистон давлати Эроннинг жуда осон ва тинч ҳудудлари - коридори орқали ўз маҳсулотларини экпрот этади ва янги бир темир йўлни қурилиши билан Чобаҳор порти орқали эркин сувларга чиқишга умид қиламиз деб таъкидлади.