Вилоятий: Сионистларнинг Суриядаги жиноятлари жавобсиз қолмайди
Хўмс вилоятидаги Ти Фор ҳарбий базаси душанба куни эрталаб ҳаво ҳужумига учради. Ушбу ҳужумда бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчисининг таъкидлашича, Сионистларнинг Суриядаги Ти Фор базасидаги жиноятлари жавобсиз қолмайди.
Суриянинг Хўмс вилоятидаги Ти Фор ҳарбий базаси душанба куни эрталаб ҳаво ҳужумига учради. Ушбу ҳужумда бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Сионистик режимнинг жанг вазири Овигдор Либерман Ядиот Оҳаронот рўзномаси билан қилган суҳбатида Телавивнинг ушбу ҳужумдаги ролини тан олди.
Али Акбар Вилоятий чоршанба куни Дамашқда Ирна ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида Сионистик режим ҳаво кучларининг Суриядаги Ти Фор аэропортига қарата амалга оширган ҳаво ҳужуми хусусида шундай айтдики, ислом умматининг душманлари билишсинки, шу каби тажовузлар уларнинг заиф эканлигининг нишонасидир ва ушбу ҳужум албатта жавобсиз қолмайди.
Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Американинг Сурияга қарши Шарқий Ғутадаги Дума шаҳрида химиявий қурол ишлатгани ҳақидаги айбловларига ишора қилиб шундай айтдики, Сурия давлати бундан бир неча йил олдин ўзининг химиявий қуролларининг барчасини халқаро ташкилотларга топширган эди. Айни пайтда Суриядаги химиявий қуроллар сақланадиган арсеналлар бутунлай бўшатилган ва халқаро ҳамжамият томонидан ўрганиб чиқилган ва тасдиқланган.