Башор Асад: муқовамат кучларининг ҳар бир мувафаққияти Ғарб давлатларини асабийлаштиради
(last modified Thu, 12 Apr 2018 11:49:12 GMT )
апрел 12, 2018 16:49 Asia/Tashkent
  • Башор Асад
    Башор Асад

Бугун Сурия президенти Башор Асад Дамашқ шаҳрида Халқаро ишлардаги Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси Алиакбар Вилоятий билан учрашганида дедики, муқовамат кучларининг ҳар бир ғалабаси ва қўлга киритган ютуғидан кейин Ғарб давлатлари дод -фарёд кўтаришади.

Башор Асад  Сурия ҳудудларида ҳарбий амалиёт ўтказиш борасидаги АҚШ таҳдидларига ишора қилар экан,  Ғарб давлатларининг Сурия  ҳудудларидаги ҳар қандай эҳтимолий ҳарбий-ҳаракатлари  минтақадаги нотинчликлар, ҳамда халқаро тинчлиги ва хавфсизлигини хавф- хатарга юзмаюз бўлишига сбаб бўлади деб таъкидлади.

Сурия президенти ўз сўзларида  уруш майдонидаги мувозанатни ўзгартириш мақдсадиги Ғарб давлатларининг сўнгги фитналари ҳам террорчи гуруҳлар фойдасидир деб қўшимча қилди.

У шунингдек дедики, Шарқий Гутани террорчи гуруҳлардан тозаланганидан кейин, Сурияга ҳужум уюштиришга асосланган айрим давлатларнинг таҳлидлари  уларнинг ёлғончилиги ва фитна солиш пайида бўлганини яққол намоён этмоқда. Бундай фитналар  эса  душманларни Сурия уруши жараёнида кўзда тутган ёвуз мақсадларини  натижа бермаганидан далолат бермоқда.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Алиакбар Солеҳий, бу учрашувда 7 йилдан  бери АҚШнинг бевосита аралашиши билан Сурия давлати ва халқига қарши кенг- қамровли урушни бошлаганига ишора қилиб, ҳозирги Сурия 7  йил олдинги Суриядан кучсизроқ  эмас, АҚШ ҳам 7 йил олдинги АҚШдан кучлироқ эмас деб айтди.

Ёрлиқ