Қосемий: АҚШнинг Сурияга ҳужуми барча халқаро конвенциялар ва нормаларга зиддир
(last modified Mon, 16 Apr 2018 12:33:54 GMT )
апрел 16, 2018 17:33 Asia/Tashkent
  • Қосемий: АҚШнинг Сурияга ҳужуми барча халқаро конвенциялар ва нормаларга зиддир
    Қосемий: АҚШнинг Сурияга ҳужуми барча халқаро конвенциялар ва нормаларга зиддир

Америка ва иттифоқчиларининг Сурияга қарши ҳужумини уруш келтириб чиқариш ҳамда барча халқаро конвенциялар ва нормаларга зиддир. Америка ва иттифоқчиларининг Сурияга ҳужум қилишидаги тажовузкорлик ҳаракатлари Эроннинг минтақадаги сиёсатларида ҳеч қандай таъсир этмайди

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Америка ва иттифоқчиларининг Сурияга қарши ҳужумини уруш келтириб чиқариш ҳамда барча халқаро конвенциялар ва нормаларга зид деб атади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳлаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, АҚШ ўзининг босқинчилик сиёсатлари билан шуни кўрсатдики, айрим пайтларда ўзининг таъмагирликларини амалга оширишда сохта ва асоссиз баҳоналар билан ёлғон ва алдов сиёсатларни ишлатиб, турли мамлакатларда ҳарбий ҳаракатларни содир этади. Эҳтимол шу каби кескин ҳаракатларни яна такрорлаши ҳам мумкин. 

Қосемий Англия ва Франциянинг АҚШ билан ҳамроҳликда Сурияга қарши ҳужум уюштиришда шерик бўлиши ва минтақа масалаларида Эронни босимга олиш эҳтимоли ҳақида шундай айтдики, Америка ва иттифоқчиларининг Сурияга ҳужум қилишидаги тажовузкорлик ҳаракатлари Эроннинг минтақадаги сиёсатларида ҳеч қандай таъсир этмайди ва ўтган йиллар давомида бўлиб ўтганидек, Эрон ислом жумҳурияти ўзининг барқарор принципларига таяниб иш юритади.  

Ёрлиқ