Могерини: Эронга қарши янги санкциялар жорий этилмайди
(last modified Mon, 16 Apr 2018 13:45:57 GMT )
апрел 16, 2018 18:45 Asia/Tashkent
  • Могерини: Эронга қарши янги санкциялар жорий этилмайди
    Могерини: Эронга қарши янги санкциялар жорий этилмайди

Эронга қарши янги санкцияларни киритиш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди. Унга кўра, Европа иттифоқи Эрон ядровий келишувини тўла қўллаб-қувватлайди. 

Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги тахминларни инкор этди. 

Политика ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерини душанба куни Люксембургда Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин мухбирлар билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Эронга қарши янги санкцияларни киритиш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди. Унга кўра, Европа иттифоқи Эрон ядровий келишувини тўла қўллаб-қувватлайди. 

Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъулининг таъкидлашича, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир "Қўшма ҳаракатлар комплекси дастури"ни сақлаб қолиш Европа учун ҳаётий бўлиб, Европа иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари Люксембургда яна бир бор ядровий битимнинг мукаммал ижро этилишида ўз мажбуриятларини таъкидлаб ўтишади. 

Могеринининг қўшимча қилишича, Ядровий келишув таркибида бўлган Европанинг Британия, Франция ва Германия давлатлари бошқа аъзоларни саъй-ҳааркатлар натижаси айниқса Америка давлати билан алоқада ва ишнинг давом этишида Эрон билан ядровий битимни сақлаб қолиш учун огоҳ этади.  

Ёрлиқ