Эрон ташқи ишлар вазири Душанбега жўнаб кетди
Муҳаммад Жавод Зариф ушбу сафарда Тожикистоннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш хусусида суҳбат ўтказиши кўзда тутилган.
Эрон ташқи ишлар вазири бугун душанба куни ЭКО иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг 23-саммитидаги иштирок этиш учун сиёсий делегацияга бошчилик қилиб Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига жўнаб кетди.
Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ушбу сафарда Тожикистоннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш хусусида суҳбат ўтказиши кўзда тутилган.
ЭКО минтақавий ташкилот бўлиб, 1985 йилда Эрон, Покистон ва Туркия томонидан аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодий, техникавий ва маданий ҳамкорликларни амалга ошириш мақсадида таъкис этилган.
ЭКО иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти эндиликда Эрон, Туркия, Покистон, Афғонистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжон республикаларини ўз ичига қамраб олади.