Эроннинг чегара минораларидан бирини ишғол этишга қаратилган террористлар режаси чипакка чиқарилди
(last modified Tue, 17 Apr 2018 13:54:03 GMT )
апрел 17, 2018 18:54 Asia/Tashkent
  • Эроннинг чегара
    Эроннинг чегара

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси пиёда кучлари Қуддус ҳарбий маркази матбуот хизмати тарқатган маълумотида бугун эрта тонгда мазкур ҳарбий марказда жойлашган ҳарбийлар томонидан Эрон жануби шарқидаги Миржова чегара минтақасидаги ҳуқуқ -тартибот чегара минорасини ишғол этишга қаратилган террорчи гуруҳчанинг ёвуз режаси чипакка чиқарилди деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг абар қилишича,  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси пиёда кучлари Қуддус маркази умумий алоқалар идораси  ушуб хабарида  террорчи бир гуруҳчани Покистон ҳудудларидан Эроннинг ҳуқуқ- тартибот  органларининг ушбу чегара минорасига ҳужум қилгани ҳамда ушбу  террорчи гуруҳчанинг асл мақсади  ушбу минорани ишғол этиш бўлгани таъкидлаб,  чегара минорасида жойлашган ҳарбий кучлар ҳамда уларга ёрдам бериш учун келган минтақадаги  бошқа ҳарбийларнинг қарши кураши ва муқовамати натижасида  террорчи гуруҳнинг ёвуз мақсади мувафаққиятсизликка учради деб таъкидлади.

Мазкур хабарда келтирилишича,  ушбу тўқнашув натижасида 3 террорист йўқ қилинди ва  бошқа айрим террорчилар жароҳат олиб ҳодиса жойидан қочиб кетганлар.

Рўй берган  қуролли тўқнашувда  Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг икки нафар шижо ва жасур ҳарбийси шаҳид бўлиб,  яна икки нафари жароҳат олди. Эроннинг ҳуқуқ- тартибот чегара кучларидан бири ҳам  ҳодиса жойида шаҳид бўлди.

 

Ёрлиқ