апрел 18, 2018 11:36 Asia/Tashkent

29 фарвардин (18 апрел ойи) Эроннинг миллий тақвимида, армия куни деб эълон қилинган.

Дарҳақиқат 29 фарвардин санаси Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин буюк воқеа- ҳодисалардан бирини эсга келтиради.

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ томонидан ушбу сана яъни 29 фарвардин куни Эрон қуролли кучлари куни деб номланган.

Эронда Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин  Инқилоб душманлари Эрон армиясини тарқатиб юбориш каби шум ниятини амалга оширмоқчи бўлга пайтларда  шунингдек Эрон армияси  ўта қийин ва нозик бир вазиятда бўлганида  Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/  қуролли кучларнинг энг буюк ҳомийси сифатида  Инқилоб душманларининг барча ёвуз мақсадини чипакка чиқардилар.

Ул Зот чиқарган мурожаатида, жиддийлик ва қатъийлик билан,  Эрон қуролли кучларини сақлаш зарурлигини эълон этиб,  қуролли кучлар бирлиги. яхлитлиги ва ҳамжиҳатлиги учун тарихий  муҳим мурожаатини баён этдилар ва  ва 29 чи фарвардин санасини Эрон қуролли кучлари куни деб номладилар.

Эронга қарши  Ироқнинг БААС режими урушининг даврасида ҳам исломий жумҳурият армияси  барча душманлар қаршисида тура олиб,  тажовузкорлар ва Эронни нобуд қилиш нопок ниятида бўлган  кимсаларга   жиддий жавоб қайтаришга тайёр бўлганини маълум этдилар.

Эрон армияси Муқаддас Мудофаа тажрибаларига таяниб шунингдек  улкан мудофаа потенсиали билан Исломий Эронни қуриқлаш ва ҳимоя қилиш учун катта мудофаа қудратига эгадир. Эрон армияси  первентив бир қудрат сифатида ҳатто Эрон чегараларидан ташқарида ҳам душманни нобуд эта олади.

Муқаддас Мудофаа йилларидан кейин Эрон ислом жумҳуриятининг первентив қудрати   маҳаллий потенсилларга таяниб кўринарли даражада ривожланган.

Бу орада  пиёда кучлари, денгиз ва ҳаво -фазо қудрати  дунё миқёсидаги энг модерн ва янги стдандартлар билан мос равишда  қўлга киритилмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти эндиликда  ўта ривожланган ҳарбий технологияга қўл топиб,  баллистик ракета соҳасида ҳам ўзи ўзини таъмин этиш даражасига етган саноқли мамлакталар қаторига кирган.

Эрон армияси ва қуроли кучларнинг барча соҳалари  Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг ҳакимона ҳидоятлари,  халқ ҳимояти ва  мудофа саноатига эга бўлиши билан, Исломий Эронга қарши қаратилган душманларнинг ҳар қандай тажовузларини олиб, нобуд эта олади.

Эрон конституцияси асосида,  мамлакат мустақиллиги, яхлитлиги  ва миллий манфаатларига қарши ҳар қандай тажовузкорлар қаршисида тура олиш ва ҳардоим тайёр бўлиш Эрон армияси вазифаларидан ҳисобланади.

Бугунги кунда Эрон ислом жумҳуриятининг ҳарбий кучлари  Эрон тинчлиги ва осойишталигининг асл омили бўлишига қўшимча,  минтақа мамлакталари хавфсизлигининг кафилидир.

 Эрон армияси ва қуролли кучлари  минтақада тинчликпарвар ва қудратли бир  ҳарбий кучларнинг олий даражадаги намунасидир.

Эрон ислом жумҳурияти бу мамлакат армияси потенсиали ва қудратини ошириш фақат мамлакатни ҳимоя қилишга қаратилгани ва ҳеч қачон бирон мамлактага қарши эмаслигини  эълон этиб келган.

Эрон ислом жумҳурияти ҳардиом  минтақа ва бутун жаҳон халқлари учун хавфсизлик ва тинчликни тилаган.

Бу эса шундай бир ҳолдадиркки, зўравон қудратлар ҳардоим  ўз қурол -яроқларини экспорт этиш ва даромад касб қилиш мақсадида минтақада нотинчликлар яратишга уриниб келган.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ҳазратлари ҳам Ҳазрат Али /а/ зобитлик институтида армия зобитлари университети талабалари билан учрашувда  чиқарган баёнотида  бугунги кунда зўравон қудратларни   Эрон қудрати бутун минтақани қамраб олган деган иддаоларига ишора қилиб,  биз бир неча марта эълон қилганмиз ва яна бир бор эълон қиламизки,  Эрон мамлакати ўз мудофаа потенсиали ва қудрати  борасида ҳеч ким билан ҳеч қачон музокара қилмайди деб эълон қилгандилар.

Айтиш керакки Эрон ислом жумҳурияти шундай бир географик минтақада жойлашганки,  аксарият сиёсий ва стратегик таҳилилчиларнинг айтишича,  бу географик минтақа бутун жаҳондаги  энг муҳим минтақа ҳисобланади.

 Ушбу минтақа идеологик, маданий, тарихий ва иқтисодий жиҳатдан  катта аҳматиятга эгадир.

Шу сабабдан,  бу минтақа хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳимдир.

Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари ҳам  ўз миссиялари ва вазифалари асосида  душманларнинг тажовузкрлиги ҳамда минтақа хавфсизлигига зарба берадиган томонларга қарши курашни ўз иш дастурида жой берган.

 Айни ушбу сиёсатлар Эрон ислом жумуриятини бутун минтақада сиёсий, ижтимоий ва ҳарбий нуқтаи назардан энг муҳим ва қудартли ва устун бўлганини намоён этади.

Бу масалани   Оқ уйнинг ҳозирги миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ва ЦРУ нинг собиқ раиси Майк Помпео ҳам тан олган

Помпео Эронни  минтақадаги кенг қамровли нуфузга эга бўлган ва унга қарши кураш номумкинн бўлган буюк бир қудрат деб таъкидлаган.

 

Ёрлиқ