Руҳоний: Хорижлик қудратлар ўзбошимчалик билан мамлакатларга тажовуз қилишади
-
Руҳоний: Хорижлик қудратлар ўзбошимчалик билан мамлакатларга тажовуз қилишади
Эрон ислом жумҳуриятининг армия куни маросимидаги чиқишида шундай таъкидлаб ўтдики, Эрон ва Осиёнинг ғарбий минтақаларининг атрофида тажовузкор қудратлар ноқонуний жойлашиб олишди. Ушбу шароитда катта қудратлар террорчилик гуруҳларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда.
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, хорижлик қудратлар халқаро қонунларга зид равишда минтақанинг ички ишларига аралашади ва БМТ низомига ҳамда халқаро нормаларга қарши равишда минтақадаги мамлакатларга ўзбошимчалик билан тажовуз қилишади.
Америка, Британия ва Франция ҳамроҳлигида Сурия давлати томонидан Дума шаҳрида химиявий қурол ишлатилди деган иддаолар билан 14 апрел куни эрта тонгда Суриянинг Дамашқ ва Ҳўмс шаҳарларига 100 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди.
Ҳасан Руҳоний Теҳронда Имом Хумайни раҳматуллоҳ алайҳининг пок ҳарамларида Эрон ислом жумҳуриятининг армия куни маросимидаги чиқишида шундай таъкидлаб ўтдики, Эрон ва Осиёнинг ғарбий минтақаларининг атрофида тажовузкор қудратлар ноқонуний жойлашиб олишди. Ушбу шароитда катта қудратлар террорчилик гуруҳларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда.
Эрон президентига кўра, армиянинг вазифаси Эрон ислом жумҳуриятининг тизимини ва суверенитетини ҳамда мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилишдир. Эрон катта қудратларнинг фитналари қаршисида сабот билан туриши учун превентив қудратга ва қурол-яроққа эҳтиёж сезади. Шунинг учун армия террорчиларнинг Эрон юртига кўз олайтиришларига ва ҳужум қилишларига рухсат бермайди.