Эронда иқтисодий ҳисоботларда доллар ўрнига евро пул бирлиги қўлланилади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний раислигида чоршанба куни ўтказилган давлат ҳайъатининг йиғилишида доллар ўрнига евро пул бирлиги ишлатилиши ҳақида қарор қабул қилинди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Эронда иқтисодий муомалаларда доллар ўрнига евро пул бирлигини қўллаш ҳақида қарор қабул қилиниши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон давлати халқаро транзакцияларни амалга оширишда доллардан еврога ўтишга қарор қилди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний раислигида чоршанба куни ўтказилган давлат ҳайъатининг йиғилишида доллар ўрнига евро пул бирлиги ишлатилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳукумат қарори барча вазирликлар, давлат ташкилотлари ва компаниялари ўз ҳисоботлари, ахборот ва молиявий маълумотларида доллар ўрнига еврони қўллашлари кераклигини англатади. Эрон марказий банки энди риёлнинг еврога нисбатан курсини белгилаши керак бўлади. Ушбу қарорга биноан, давлат ҳайъати Эрон давлатининг барча вазирликлари, ташкилотлари ва ширкатларини евро пул бирлигини ўзларининг молиявий олди-бердиларида, маълумотларида, статистика ҳисоботларида қўллашлари учун масъул этиб қўйди. Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ Эрон марказий банки давлат ҳайъати томонидан қабул қилинган ушбу қарор қонуний кучга киргунига қадар Эрон пул бирлиги риёл ва евро пул бирлигининг курс бўйича қийматини доимий тарзда эълон қилиб бориши ва ўз назоратига олиши керак.
Одатда, савдо муомаласида иқтисодий ҳисоботларни тақдим этилишида, иккита бир биридан фарқ қилувчи яъни амалиётдаги валюта ва ҳисоботдаги валюта бўйича статистика маълумотлари кўрсатилган. Амалиётдаги валютада кўпроқ олди-берди ва савдо опрерациялари ҳажми белгиланган. Аммо, ҳисоботдаги валютада эса иқтисодий ҳисоботларни эълон қилишда ва ҳисоб китобларда қўлланилган. Эрон Марказий Банкининг валюта қоидалари ва сиёсатлари бўйича бош директори Маҳдий Касроий Пур ҳисоботларда евро пул бирлигини қўллаш ҳақидаги қарор ҳақида шундай айтдики, мамлакатнинг валюта даромади кўпроқ нефт экспортидан евро пул бирлиги билан ҳосил бўлади, кейинчалик ҳам шунга биноан мазкур валюта мамлакат эҳтиёжлари учун товарларни импорт қилишда ва бошқа валюталарни айирбошлаш учун ҳам ишлатилади. Келгусида ҳам, Эрон Марказий Банкининг иқтисодий ҳисоботлари евро пул бирлиги билан белгиланади. Сўнги йилларда доллар воситасида жорий этилган санкциялар Эрон иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Натижада эса, халқаро валюта айирбошлашдаги вазият доллар ўрнига бошқа валюталардан фойладанишга олиб келди. Шунга биноан, Эроннинг тижорат соҳасидаги ҳамкорлари ҳам доллар ўрнига бошқа валюталардан фойдаланишни афзал кўришмоқда. Шундай бўлсада, доллар пул бирлиги иқтисодий ҳисоботларда олдингидек қўлланилади.
Ҳисоботларни тақдим этишда долларга боғланиб қолиш, мамлакат иқтисодиётида кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди. Эрон парламенти намояндаси ҳамда парламентнинг бюджет дастурлари комиссиясининг биринчи котиби Ғуломризо Асадуллоҳий валюта айирбошлашда доллар пул бирлигидан фойдаланиш жараёнини камайтириш зарурлигини таъкидлаб, Америка қўшма штатларининг империалистик иқтисодий сиёсатларининг доллар воситасидан фойдаланишига ишора қилиб шундай айтдики, АҚШ долларни йирик миқдорда чоп этиб чиқариши, иқтисодий нуқтаи назар билан турли тизимларга катта зарба беради. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни эрталаб Эрон разведка вазирлигининг масъуллари ва мутасаддилари ҳамда вазири билан ўтказган учрашувида мураккаблашган разведка уруши кўламига ишора қилиб шундай айтдиларки, ушбу урушда турли усуллар ва методлар қўлланилади. Жумладан разведка маълумотларини ўғирлаб олиш ва таъсир ўтказиш шунингдек қарор қабул қилиш бўйича ҳисоб-китобдаги ўзгаришлар, одамларнинг ишончини ўзгартириш, иқтисодий ва молиявий тартибсизликларни келтириб чиқариш ва осойишталик ҳамда тинчликни издан чиқариш каби режалар кун тартибида бўлади.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари валюта бозоридаги масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб шундай айтдиларки, ушбу мавзуга диққат билан эътибор қаратилса, ташқаридан туриб таъсир ўтказиш ва разведка хизматларининг қўли борлиги яққол ойдинлашади. Эндиликда жаҳоннинг айрим мамлакатлари жумладан Туркия, Ҳиндистон ва Хитой давлатлари ҳам долларга боғлиқликни камайтириш учун тегишли ва зарурий чора-тадбирларни қабул қилишмоқда. Шу йўналишда ўтган ҳафтада Эрон ва Туркия ўртасида эришилган келишувга биноан миллий валюта ҳисобланмиш риёл ва лира пул бирлигини қўллаш ҳақида биринчи бор кредит ҳужжати имзоланди. Ушбу шартномага асосан, бошқа учинчи мамлакатларнинг пул бирлиги ўрнига хусусан АҚШ доллари ва евро ўрнига Эрон ва Туркия миллий валюталари ишлатилади. Шулардан келиб чиқиб, эндиликда ушбу қабул қилинган қарор билан, Эроннинг валюта бозорларида доллар курсини тенглаштиришга қаратилган чоралар ҳамда валюта айирбошлашда доллар ўрнига евро пул бирлигини ишлатилиши ҳақида расмий эълон қилиниши, дарҳақиқат мамлакатнинг долларга нисбатан иқтисодий қарамлигидан келиб чиққан зарарларни камайтириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди. Валюта тўғрисида қабул қилинган ушбу қарор мамлакат иқтисодидаги валюта инфратузилмасининг зиён кўришини олдини олишда ҳамда валюта тебранишидан келиб чиқадиган эҳтимолий зарарларни камайтиришда ўзининг ижобий таъсирини ўтказаши мумкин.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.