Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон армиясининг тараққий этишининг бардавом бўлишини таъкидладилар
(last modified Mon, 23 Apr 2018 12:14:39 GMT )
апрел 23, 2018 17:14 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон армиясининг тараққий этишининг бардавом бўлишини таъкидладилар
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон армиясининг тараққий этишининг бардавом бўлишини таъкидладилар

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни Эрон ислом жумҳурияти армиясининг қуруқликдаги қўмондонлари билан учрашган чоғларида, армиянинг юксалиши доимо давом этиши кераклигини таъкидладилар

Эрон олий бош қўмондони армиянинг қадимий қадрли персоналининг тажрибалари ва натижаларини таҳсинга сазовор деб атадилар ва армия ёшларининг порлоқ келажаги ҳақида умидворлик билдириб, армиянинг мунтазам тараққий этиши ва қудратининг янада ошишини таъкидладилар.

Эрон олий бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни Эрон ислом жумҳурияти армиясининг қуруқликдаги қўмондонлари билан учрашган чоғларида, армиянинг юксалиши доимо давом этиши кераклигини таъкидлаб, эртанги армия бугунгидан кўра янада яхшироқ ва қудратлироқ, самарали ва инқилобий бўлиши лозим дея қайд этдилар. 

Қуруқликдаги кучлар ва армия куни муносабати билан ўтказилган ушбу учрашдувда Исломий инқилоб муаззам раҳбари армия ёшларига қарата шундай таъкидладиларки, сиз азиз ёшлардан армиянинг янада ривожланиши ва тараққий этиши учун ўз инсоний имкониятларингиз ва саъй-ҳаракатларингизни ҳамда ташуббусингизни ишга солишингизни сўраймиз. 

Шунингдек, Эрон Олий бош қўмондони Эрон армиясининг бош қўмондони генерал Абдураҳим Мусавийнинг бирликка чорловчи ва инқилобий позициясини юқори баҳолаб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, генерал Мусавий армияни уюшқоқлик ва қатъиятлик билан янада мустаҳкамлаш юзасидан қуролли кучларнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги хусусида билдирган нутқи ички софлик ва донолик билан бошқариш нишонаси бўлиб, армияни халқнинг кўз олдида олдингидан кўра янада қадрли қилади. 

Ёрлиқ