Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 27 Apr 2018 12:02:29 GMT )
апрел 27, 2018 17:02 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози
    Теҳрон жума намози

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби АҚШ президенти- Дональд Трампни Баржом- ядровий келишувига барҳам бериш учун қилаётган саъй- ҳаракатларига кўрсатган аксиламалида, 4 даҳадан бери Эроннинг буюк халқи зўравон қудратлар хусусан АҚШ душманликлари қаршисида собит тура олган деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Теҳрогн жума намозининг шу ҳафтадаги муваққат имом хатиби ҳужжатулислом вал муслимин  Муҳаммад Ҳасан Абутуробийфард ўз хутбаларида дедики,  ўтган 40 йил мобайнида  душманлар турли фитналар хусусан сиёсий босимлар, санкциялар  ва уруш солиш йўли орқали Эрон ислом жумҳуриятига зарба беришга уриндилар, аммо мағлуб бўлдилар .

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, турли соҳа ва заминларда жумладан Баржом дастурига нисбатан АҚШ давлатининг душманона сиёсатлари ва ёлғон ваъдалари, Эрон ислом жумҳурияти давлати ва халқини  ўз шерикларини ишончли мамлакатлар орасидан топиш зарур деган хулосага келишларига сабаб бўлди деб қўшимча қилди.

Ҳужжатулислом вал муслимин  сайид Муҳаммад Ҳасан Абутуробийфард  ўз хутбаларида   Эрон халқи ҳеч қачон зўравон қудратларга таянгани йўқ ва ҳеч қачон уларга муҳтож ҳам бўлмайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ