Европа ва Эроннинг банк-тижорат бўйича олтинчи конференцияси Теҳронда ўз ишини бошлади 
(last modified Sat, 28 Apr 2018 12:28:58 GMT )
апрел 28, 2018 17:28 Asia/Tashkent
  • Европа ва Эроннинг банк-тижорат бўйича олтинчи конференцияси Теҳронда ўз ишини бошлади
    Европа ва Эроннинг банк-тижорат бўйича олтинчи конференцияси Теҳронда ўз ишини бошлади

Эрон ва Европанинг банк ва тижорат бўйича олтинчи конференцияси Теҳронда  Эроннинг банк ва пул бўйича юқори мартабали расмийлари ҳамда европанинг обрўли ширкатлари иштирокида ўз ишини бошлади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эроннинг банк ва тижорат соҳасидаги алоқалари ядровий келишувнинг ижроси бошланганидан кейин ушбу конференциянинг асосий кун тартибига ва бош мавзусига айланди. 

Эроннинг банк ва пул бўйича тадқиқот институти раиси ушбу конференциядаги чиқишида шундай айтдики, Эрон ва Европанинг банк ва тижорат соҳасига бағишланган конференцияга асос солинганига ҳам уч йил бўлди. Европа Эроннинг тижорат бўйича шерикларидан бири эди ва ушбу конференция ўзаро суҳбат ўтказиш учун муҳим замин яратди. 

Шунингдек, Эрон банк ва пул тадқиқот институти раиси шундай қўшимча қилиб ўтдики, ядровий келишувдан сўнг, Эрон ва Европа ўртасида банк айирбошлаш йўналишида амалга оширилган фаолиятлар, Эрон кўзлаган мақсадларни рўёбга чиқармади.

Унга кўра, гарчи ўтган икки йил давомида ушбу соҳада ижобий ишлар амалга оширилган бўлсада, бироқ ҳанузгача Эрон банклари Европаннинг катта банклари билан ҳамкорлик қилишида муаммоларга дучор бўлиб келмоқда. 

Ёрлиқ