Эрон Шимолий ва Жанубий Корея алоқаларининг оддийлашганини юқори баҳолади
(last modified Sat, 28 Apr 2018 13:06:09 GMT )
апрел 28, 2018 18:06 Asia/Tashkent
  • Эрон Шимолий ва Жанубий Корея алоқаларининг оддийлашганини юқори баҳолади
    Эрон Шимолий ва Жанубий Корея алоқаларининг оддийлашганини юқори баҳолади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шанба куни эрталаб ўз чиқишида шундай таъкидладики, Теҳрон ҳар доим Корея ярим оролида кескинликларнинг барҳам топишини тарафдори бўлган. 

Унга кўра, Эрон Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарларининг кескинликни юмшатиш ва алоқаларнинг оддийлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди ва ижобий қабул қилиб маъқуллайди.  

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимийнинг маълум қилишича, Теҳрон Корея ярим оролида кескинлик пасайганини ва Шимолий ҳамда Жанубий Корея етакчиларининг учрашувларини тўғри йўлдаги ва масъулиятли қадам деб ҳисоблайди ҳамда минтақа ва жаҳондаги тинчлик ва хавфсизликнинг мустаҳкам бўлишида ўз ёрдамини аямайди. 

Кеча жума куни Шимолий Корея етакчиси бошчилигидаги делегация Жанубий Корея билан музокаралар ўтказгани чегарадаги музокаралар пункти Пханмунжомга келди. 

Кореялараро саммит олдидан Ким Чем Ин ҳарбий-демаркацион чизиқни англатувчи рамзий бетон тўсиқ устидан ўтиб, жанублик ҳамкасби билан сўрашди. Сўнгра икки етакчи тўсиқнинг у томони – Шимол томонга ўтишган. Бир дақиқадан кейин иккилари ҳам яна жануб томонга ўтиб, қизил гилам бўйлаб фахрий қоровул ёнидан саммит ўтадиган “Тинчлик уйи” томон йўл олишган.

Жанубий Корея президенти шимоллик ҳамкасби ҳарбий-демаркацион чизиқни кесиб ўтгандан кейин Пханмунжомни тинчлик рамзи деб атади.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ўз давлатлари ўртасида бошқа уруш юз бермаслиги ҳақида ваъда берди.  

Ёрлиқ