Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Душманлар фитналарига қарши курашда қатъиятлик зарур
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча душанба куни эрталаб Иш ва ишчилар куни арафасида минглаб ишчилар ва иш берувчилар билан учрашган чоғларида, айни пайтда Эрон ислом жумҳурияти тизимига қарши курашиш учун бугунги энг асосий режа бу иқтисодий жанг дея атадилар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг душманлар фитналарига қарши курашда қатъиятлик зарурлиги ҳақида билдирган баёноти”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча душанба куни эрталаб Иш ва ишчилар куни арафасида минглаб ишчилар ва иш берувчилар билан учрашган чоғларида, айни пайтда Эрон ислом жумҳурияти тизимига қарши курашиш учун бугунги энг асосий режа бу иқтисодий жанг дея атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, ушбу иқтисодий уруш билан курашишнинг бирдан бир йўли бу, Эронда ишлаб чиқарилган маҳаллий товар ва маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ички имкониятларга ва потенциалга таяниш шунингдек, бегоналарнинг қўлига қараб турмасликликдир. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг мазкур баёноти бир нечта муҳим жиҳатларни ўз ичига олади ва ҳал этувчи маъноларни англатади. Биринчи муҳим томони шундаки, душманларнинг фитналарига қарши самарали ва тўғри кураш олиб бориш йўлларини билиб олиш зарурлигини таъкидлашдир.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари бу хусусда дунё билан алоқаларда турли вариантларга эътибор қаратиш зарурлигини ҳам қайд этиб ўтдилар ва ушбу муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб шундай айтдиларки, дунё фақат Америка қўшма штатлари ёки бўлмасам бир нечта европа мамлакатлари билан чекланиб қолмайди. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, жаҳон билан алоқаларни ўрнатиш деганда, хорижлик унсуларга қараб қолиш ва улардан умидвор бўлиш маъносини англатмайди, балки ички имкониятларга ва ишчи кучига суяниш керак. Америка Эрон ислом жумҳуриятининг мустақил ва озод тизимига қарши курашиш учун хилма-хил ва турли кўринишдаги методлардан фойдаланади ва ҳар хил усулларни қўллайди.
Шу даврда АҚШнинг душманона ҳаракатлари, Эрон ислом жумҳуриятининг халқаро ва минтақавий муносабатларига айниқса, Европа иттифоқи билан алоқаларига путур етказишга қаратилган. Америка, Саудияликлар ва минтақанинг айрим мамлакатларини Эрон ислом жумҳуриятига қарши туришга чорламоқда ва ушбу йўлда бор куч имкониятини ишга солмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбари бу ҳақда яна бошқа муҳим жиҳатларга ишора қилиб шундай айтдиларки, америкаликлар исломий жумҳурият тизимига ва Эроннинг қудратли халқига қарши курашдаги харажатларини ўз ҳисобларидан эмас балки, минтақанинг айрим давлатлари ҳисобидан амалга оширмоқчи.
Ул ҳазрат шундай таъкидлаб ўтдиларки, минтақанинг бази бир мамлакатлари шуни билишсинки, агар Эрон ислом жумҳурияти билан тўқнаш келишса, шубҳасизки, қақшатқич зарбага ва мағлубиятга учрайди. Аммо, агар уларда озгина бўлсада алқ фаросат бўлганида эди, Американинг фитналарига ва ғаламизликларига ишониб, алданиб қолмас эди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотида таъкидланган яна муҳим бир масала, иқтисодий уруш лойиҳасидан кўра янада муҳим мавзу диққат марказидан ўрин олган. Дарҳақиқат, иқтисодий уруш ва санкциялар Америка қўшма штатларининг минтақадаги мақсадларига етиш учун бир восита ҳисобланади. Бироқ, Эрон ислом жумҳурияти минтақада ўзининг иқтидори ва муҳим рол ўйнаши билан АҚШнинг ғаламизлик режаларини амалга оширишига қаршилик кўрсатади ҳамда Исроил, Саудия арабистони ва Американинг шум мақсадларини яъни минтақани парчалаш ва янги чегараларни тузишга доир режаларини амалга оширишларига йўл қўймайди.
Шундан келиб чиқиб, Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, Осиёнинг ғарбий минтақасидан Эрон ислом жумҳурияти эмас, балки Американинг ўзи чиқиб кетиши керак. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилдиларки, Форс кўрфази ва Осиё ғарби бизнинг уйимиз бўлади, биз шу ерлимиз. Аммо, сиз америкаликлар бу ерда бегонасиз, негаки сизлар ғаламизлик ҳамда фитначилик мақсадларини кўзламоқдасизлар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка қўшма штатларининг Осиё ғарбида жойлашиб олгани ортидан келиб чиқаётган нотинчликлар, тўқнашувлар ва урушларга ишора қилиб шундай таъкидладиларки, шулардан келиб чиқиб, америкаликлар минтақадан ва Осиё ғарбидан чиқиб кетишлари керак. Ул ҳазрат, Америка методларининг бири деб, минтақадаги айрим тушунмайдиган давлатларни, эрксевар ва мустақил Эрон ислом жумҳуриятининг низомига қарши курашиш учун гиж-гижлаш, минтақа ичида тўқнашувлар ҳамда ихтилофларни келтириб чиқариш деб атадилар.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.