МАГАТЕ ҳам Бинёмин Нетаняҳу иддаоларини рад этди
Халқаро атом энергияси ташкилоти Эронга қарши сионистик режими бош вазирининг саҳналаштирилган иддаоларини рад этди.
МАГАТЕ Эронда ядровий қурол- яроқ ишлаб чиқарилаётганини исботлаб берадиган ҳеч қандай факт- далил мавжуд бўлмаганини таъкидлади.
Венадан Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун МАГАТЕ сионистик режими бош вазири Бинёмин Нетаняҳунинг саҳналаштирилган ва кулгули изҳоротига кўрсатган аксиламалида, Эрон давлати ядровий қуролга тегишли ҳеч қандай фаолиятга эга эмас деб изоҳлади.
Халқаро атом энергияси ташкилоти чиқарган баёнотида бу ташкилотни ҳардоим Эрон борасидаги барча маълумотларни Халқаро стандартлар асосида баҳолаганини маълум қилди.
Мазкур баёнотда келтирилишча, 2015- чи йилнинг декабрида ҳам МАГАТЕ Эроннинг ядровий фаолиятлари борасида кетмакет бир нечта ҳисоботини эълон қилганди.
МАГАТЕ хулсоларига кўра, Эрон ҳардоим ядровий масалалардаги барча мажбуриятларига амал қилиб келган.