Эрон ва Евроосиё ташкилоти ўртасида эркин савдо зоннаси яратилади
Қозоғисоннинг иқтисод вазири май ойининг 17 чи куни Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида эркин савдо зоннасини ташкил этиш бўйича вақтинчалик келишув имзоланаши ҳақида хабар қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Қозоғистоннинг иқтиосд вазири Тимур Сулаймонов дедики, бу келишув меморандум Остонада ўтказилиши кутилаётган иқтисодий йиғилиши чоғда имзоланиши кутилмоқда.
Қозоғистонлик ушбу масъулнинг фикрича бу мамлакат 8 миллиард долларга тенг ички маҳсулотларини Эронга экспорт этиши мумкин. Мазкур келишув меморандумнинг имзоланиши билан қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар Эронга экспорт этадиган ўз маҳслутотлари ҳажмини 30 баробарга ошириш имкониятига эга бўлишади.
Қозоғистоннинг иқтисод вазири шунингдек Эрон билан бу келшув меморандумни имзоланишидан ташқари 17 май куни Хитой ва Евроосиё иқтисодий ташкилоти ўртасида ҳам ҳамкорлик шартномаси имзоланишини маълум қилди.
Олдинроқ Россиядаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Эрон ва Ероосиё истисодий иттифоқи ўртасида эркин савдога оид ушбу шартномани имзоланишига ишора қилар экан, бу мавзудаги музокаралар икки йил олдиндан бошланганди ва эндиликда тарифалари пасайтирилиши ва ё бутунлай бекор этилиши кўзда тутилган маҳслутолар рўйхати тайёрланган ва томонлар кўп маслаҳатлашувлари билан бу масалалар борасида келиша олишди деб таъкидлади.