Баҳром Қосемий Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котибининг ноконструктив баёнотини қоралади
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Юсуф Бин Аҳмад ал-Усайманинг АҚШ давлатининг ядровий келишувдан чиқиб кетишга қаратилган ҳаракатларини ошкора ҳимоя қилишда Эронга қарши билдирган баёнотига муносабат билдирди
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котибининг минтақа мавзуси бўйича ноконсруктив ва нохолис баёнотини ушбу ташкилот мақсадларига зид деб атади ва кескин қоралади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Юсуф Бин Аҳмад ал-Усайманинг АҚШ давлатининг ядровий келишувдан чиқиб кетишга қаратилган ҳаракатларини ошкора ҳимоя қилишда Эронга қарши билдирган баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики, Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котибининг масъулиятсиз ва нолойиқ баёноти, котибиятнинг бетарафлик принципларини бузган ҳолда ва ўз вазифаси доирасидан чиқиб ҳамда АҚШ давлати ва Сионистик режим шунингдек Саудия арабистонининг исломга қарши сиёсатлари билан келишилган ҳолда билдирилган.
Бундай ҳаракатлар эса, ушбу ташкилотнинг мавқеига путур етказади ва обрўсизланишига олиб келади. Баҳром Қосемий Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котибига бундан кейин жаҳон мустабидларининг ва Сионистик режимнинг манфаатларига хизмат қиладиган нохолис ва тарафкашлик позицияга ўтмаслигини тавсия берди.