Руҳоний ва Пашиниян икки юрт ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i33578-Руҳоний_ва_Пашиниян_икки_юрт_ҳамкорликларини_кенгайтиришни_таъкидлашди
Ҳасан Руҳоний якшанба куни Арманистоннинг янги бош вазири Никол Пашиниян билан телефон мулоқоти ўтказиб, Эроннинг Евроосиё иттифоқи билан ҳамкорлик кешилувини икки мамлакат муносабатларини
(last modified 2018-08-22T13:25:08+00:00 )
май 14, 2018 13:13 Asia/Tashkent
  • Руҳоний ва Пашиниян икки юрт ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди
    Руҳоний ва Пашиниян икки юрт ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди

Ҳасан Руҳоний якшанба куни Арманистоннинг янги бош вазири Никол Пашиниян билан телефон мулоқоти ўтказиб, Эроннинг Евроосиё иттифоқи билан ҳамкорлик кешилувини икки мамлакат муносабатларини

Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Арманистоннинг янги бош вазири билан ўтказган телефон мулоқотида икки юрт муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлаштириш йўлида Теҳрон ва Ереваннинг имкониятларидан ва потенциалидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳасан Руҳоний якшанба куни Арманистоннинг янги бош вазири Никол Пашиниян билан телефон мулоқоти ўтказиб, Эроннинг Евроосиё иттифоқи билан ҳамкорлик кешилувини икки мамлакат муносабатларини ва алоқаларини янада кенгайтириш учун муносиб фурсат деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон ва Арманистон ўзларининг турли соктордаги ҳамкорликларини ва алоқаларини олдингидан кўра янада ривожлантириши мумкин. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон ҳар доим минтақа ва жаҳонда тинчлик ва барқарорлик ҳамда осойишталикнинг таъминланиши истаган ва сулҳ тарафдори бўлган.

Арманистон бош вазири Никол Пашиниян ҳам ушбу телефон суҳбатида Арманистон учун Эрон билан ҳамкорликларни ва алоқаларни кенгайтиришни муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди ва Ереванинг Эрон билан дўстона муносабатларини кенгайтириш учун ўзаро муштарак манфаатларга эҳтиром кўрсатган ҳолда амалга оширишни муҳим деб атади.