Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамалкатлар раҳбарларининг Қуддусга оид баёнот лойиҳаси
(last modified Fri, 18 May 2018 13:40:49 GMT )
май 18, 2018 18:40 Asia/Tashkent
  • Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамалкатлар раҳбарларининг Қуддусга оид баёнот лойиҳаси

Истанбулда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилишида қабул қилинган баёнотда Қуддус Фаластиннинг доимий пойтахти эълон қилинди.

Ҳамкоримизнинг берган хабарига кўра, Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо  мамлакатлар раҳбарларининг фавқулодда  йиғилишида қабул қилинган баёнот лойиҳасида бошқа давлатлар пойтахтларини Қуддусга кўчиришнинг олдини олиш учун жиддий чора -тадбирларни қўллаш зарурлиги ва АҚШнинг элчихонаси вазиятни ўзгартирмаслиги таъкидланди.

Мазкур баёнотда Америка президенти Дональд  Трамп  фаластинликларга қарши Исроил жиноятларини ҳимоялашда айбдор деб эълон қилинди.

Тел-Авивдан Байтулмуқаддасга АҚШ элчихонасининг кўчирилгани босқинчи сионистларни фаластинликларни ўлдиришга рағбатлантирди.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг фавқулодда  йиғилишида қабул қилинган баёнот лойиҳасида, шунингдек, фаластинликларга қарши сионистик режим ҳарбийларининг  жиноий ҳаракатлари қораланди ва халқаро ҳамжамиятдан фаластин халқини ҳимоя этиш талаб этилди.

Бугун Истанбулда барпо этилган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг фавқулодда  йиғилишида Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  раҳбарлигидаги ҳайъат ҳам иштирок этди.