Руҳоний ва Эрдўғон Эрон ва Туркия ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди
Ушбу учрашувда Эрон ва Туркиянинг минтақа масалалари бўйича ҳамда минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида ҳамкорлик қилишини муҳим аҳамият касб этади деб таъкидлади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Туркия президенти билан учрашганда минтақа масалаларини ҳал этиш учун айниқса мазлум Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Теҳрон ва Анқара ўртасидаги ҳамкорликлар кўламини янада кенгайтириш зарулигини таъкидлади.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳасан Руҳоний кеча жума куни Истанбулда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари ўтказилган йиғилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашган чоғида Теҳрон ва Анқаранинг муносабатларини ва маслаҳатлашувларини кенгайтиришни икки давлатнинг манфаатларига ҳамда минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда катта хизмат қилади деб атади ва шундай айтдики, Эрон ва Туркия минтақада тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш учун ўзаро муносабатларга суръат бағишлайди
Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам ушбу учрашувда Эрон ва Туркиянинг минтақа масалалари бўйича ҳамда минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида ҳамкорлик қилишини муҳим аҳамият касб этади деб таъкидлади ва шундай айтдики, Вашингтон томонидан олиб борилаётган кўплаб ҳатти-ҳаракатлар шунингдек ядровий келишувдан чиқиш каби чоралар ва АҚШнинг Телавивдаги элчихонасининг Қудсга кўчирилиши жаҳон мамлакатлари томонидан тан олинмайди. Шундан келиб чиқиб Американинг ушбу кескин чораларига қарши қатъиятлик билан туриш талаб этилади.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида кеча жума куни Сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятларини ва Фаластиндаги охирги воқеаларни ўрганиб чиқиш учун Ислом ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.