Руҳоний: душманлар қаршисида туриш Эрон ташқи сиёсатининг принсипидир
(last modified Sun, 20 May 2018 12:05:41 GMT )
май 20, 2018 17:05 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳронда бир гуруҳ аёллар, ёшлар ва талабалар билан самиммий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувида Эрон ислом жумҳурияти ташқи сиёсатини душманларга қаршисида туришга асослангалигига тўхталиб, Эронни Баржом дастуридан чиқишга тарғиб этишга қаратилган АҚШ фитналарини самарасиз қолганини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  дедики, АҚШ давлати Баржомдан чиқиши билан Эронни ҳам  айнан бундай ҳатти- ҳаракат доирасида ушбу муҳим келишувдан чиқишини шунингдек  Эрон делосини тез суръат билан БМТ Хавфсизлик кенгашида қайта кўриб чиқилиши, барча резолюциялар ва санкциялар ҳам қайта тикланиб Эрон халқаро миқёсида изолюцияга қолади деб ўйлаганди, аммо АҚШ давлатининг барча фитналари мағлубиятга учради.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  эндиликда  бутун дунё АҚШ президенти Дональд Трампнинг Баржом дастуридан чиққанлигини қоралаб бундай ҳатти-ҳаракатнинг нотўғрилиги, ноқонунийлиги ҳамда Халқаро хавфсизлиги ва тинчлигига бутунлай зид эканлигини таъкидлашмоқда,  бу масала эса Эрон давлатининг ғалабаси ва мувафақиқятидир деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ