Эрон армиясининг икки аскари сионистик режим тажовузларига қарши курашда шаҳид бўлди
Эрон Ислом Республикаси армияси бугун -шанба куни сионистик режим тажовузига қарши туриб, икки аскарини шаҳид бўлганини маълум қилди.
Порс тудей каналининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон армияси ўз баёнотида, Эрон хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва Эрон миллати ва манфаатларига зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида сионистик босқинчи режим ҳужумига қарши курашда Эрон Ислом республикаси армиясининг икки аскари шаҳид бўлди деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон расмийларининг жиноий ва ноқонуний сионистик режимни ҳар қандай провакацион ва можароли ҳаракатларидан сақланиш учун олдинги огоҳлантиришларига қарамай, бу сохта режим бугун эрталаб /шанба куни/ кескин ҳаракатида Теҳрон, Хўзистон ва Илом вилоятларининг айрим ҳарбий марказларининг бир қисмига ҳужум қилди.
Эрон армияси ҳаво мудофа базасининг жамоатчилик билан алоқалар хабарига кўра, сионистик режим ҳужумида баъзи жойларда чекланган зарар етказилган ва ҳодиса ўлчовлари ўрганилмоқда.