Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 25 May 2018 12:26:52 GMT )
май 25, 2018 17:26 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози
    Теҳрон жума намози

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Эрон давлатининг тобора ривожланиб бораётгани, АҚШни жуда ҳам асабийлаштирган деб айтди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний, душманлар ва уларнинг фитналарини аниқланганлигига тўхталиб,  Баржом қаршисидаги АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳатти-ҳаракати, бу мамлакат масъулларини исломга зид эканлиги ва исломий жомеаларга зарба бериш пайида бўлганини исотлаб берди деб таъкидлади.

Оятуллоҳ Имомий Кошоний шунингдек, душманларни ислом умматини турли муаммолар хусусан иқтисодий ва  хавфсизлик муаммоларга дучор этишга уринаётганига тўхталиб, барча душманлар ислом динини жомеадаги ривожланиш, тараққиёт ва обру- иззатига сабаб бўлишини пайқашган, бироқ ҳардоим ушбу илоҳий динга зарба беришга ҳаракат этишади деб қўшимча қилди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Худога иймон келтириш, сабр -тоқат, муқовимат, ички потенсиаллардан фойдаланиш, ҳамжиҳатлик ва ёш ишчи кучдан фойдаланишни душманларнинг барча фитналарига қарши курашнинг энг муносиб йўли эканлигини таъкидлади.

Ёрлиқ