Халқаро қудс куни яқинлашиб қолди
(last modified Tue, 29 May 2018 07:15:38 GMT )
май 29, 2018 12:15 Asia/Tashkent

Фаластин масаласи Ислом дунёсининг бош масаласи ҳисобланади. Муборак Рамазон ойининг охирги жумасида Халқаро Қудс куни нишонланади.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Халқаро қудс кунининг яқинлашиб келаётганига”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Фаластин масаласи Ислом дунёсининг бош масаласи ҳисобланади. Муборак Рамазон ойининг охирги жумасида Халқаро Қудс куни нишонланади. Бу эса, Халқаро қудс кунининг муҳим ва долзарб масала эканлигини англатади. Исломий инқилоб асосчиси Имом Хумайний р.а. Исроилнинг асл моҳиятини ва Американинг минтақадаги мақсадларини теран билганлиги учун муборак рамазон ойининг охирги жумасини Халқаро Қудс куни деб номладилар. Бундан кўзланган мақсад шундаки, дунё мусулмонлари Фаластин халқи билан ёнма-ён турганларини ва улар билан бирдам эканликларини жаҳон халқларига ошкора эълон қилишдир. Ул ҳазрат Қудс куни ҳақида шундай таъкидлаб ўтдиларки, Қудс куни фақат Фаластин куни эмас, Қудс куни йирик давлатлар учун исломий мамлакатларда босқинчилик ҳаракатларини олиб боришлари учун рухсат берилмаслигини ошкора намоён этишдир. Қудс куни шундай кунки, барча қудратларга Ислом бундан кейин уларнинг ҳукмронлиги остида эмаслигини очиқ ойдин намойиш этиши керак.

    Исломий мамлакатлар уларнинг разил ва жирканч ишларига қараб турмайди ва Қудс куни исломнинг ҳаётий муҳим кунидир. Фаластин миллати ишғолгарлар олдида ўз юртларини мудофаа қилиш учун ҳозиргача кўплаб фидокорликларни амалга оширди ва кўплаб шаҳидлар беришди. Аммо, барча босимларга қарамай фаластинликлар қатъиятлик билан, сабот-матонат кўрсатишди. Айни пайтда, Фаластин юртининг тақдири жиддий ва муҳим босқичга етиб келди. Исроил режимининг Фаластин халқига қарши жиноятларининг шиддатли тус олиши давомида, Фаластиннинг катта қисмини босиб олди. Айни пайтда, Исроил режими Америка қўшма штатларининг ёрдами билан Қудс шарифга қарши ўзининг шум режаларини ижро этишда, ишғолгарлик амалиётларини янада кенгайтирди. Сионистик режимнинг Фаластинга қарши олиб борган етмиш йиллик жиноятлари давомида, Ғазо секторида фаластинликларни айниқса ёш болалар ва аёлларни оммавий қирғин қилиш ҳаракатларининг янги даври бошланди. Бирлашган миллатлар ташкилоти уставига биноан, босиб олинган юртларнинг аҳолиси ишғолгарларга қарши қуролли ҳимояга ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. Фаластин исломий муқовамат ҳаракатининг Эрондаги намояндаси Холид Қудумий бу ҳақда шундай айтдики, муқовамат ҳаракатлари керак бўлиб қолганда қурол билан Сионистик режимга қарши кураш олиб борилади ва душман билан жангда бор куч имкониятлар ишга солинади. Агар лозим бўлиб қолса, Фаластин халқи тинч йўлда намойишлар ўтказиб ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишади.

    Америка қўшма штатлари давлати 14 май куни минтақа ва жанҳонда кенг миқёсли қаршиликларга қармай АҚШнинг Телавивдаги элчихонасини ишғол этилган Қудсга кўчирди. Америка Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп 2017 йилнинг 6 декабр кунида Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ва АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қудсга кўчириш қарори ҳақида маълум қилган эди. Фаластин юртининг Сионистик режим томонидан ишғол этилганининг 70 йиллиги ва ушбу санага бағишлаб АҚШ элчихонасининг Қудсга кўчирилиши сабабли Ғазо секторида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. АҚШнинг Телавивдаги элчихонасининг Қудсга кўчирилишига эътироз билдириб кўча намойишлари ўтказаётган Фаластин халқи Сионистик режимнинг аёвсиз ҳужумларига учрамоқда. Сионистик режим ўз пойтахтини Тель-Авивдан Қудсга кўчириши халқаро ҳуқуқ нормаларига мутлақо зид ҳаракат деб аталади. Буни қонунийлаштиришда кўмак берган АҚШнинг ҳаракати эса жаҳон давлатларига нисбатан ҳурматсизлик деб ҳисобланади.

     Фаластин халқининг намойишларига қарата Қудсни ишғол этган босқинчи Сионистик режим ҳарбийлари томонидан қуроллардан ўқ отилиши натижасида 60 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди ва 3 мингдан зиёд инсонлар оғир тан жароҳати олишди. Вашингтон томонидан олиб борилаётган кўплаб ҳатти-ҳаракатлар шунингдек ядровий келишувдан чиқиш каби чоралар ва АҚШнинг Телавивдаги элчихонасининг Қудсга кўчирилиши жаҳон мамлакатлари томонидан тан олинмайди. Ўрта Шарқ масалалар бўйича эксперт Ҳасан Райварон ушбу жиноятларнинг негизини таҳлил қилишда Исроил режимининг ушбу ишғолгарлик моҳиятига ишора қилиб шундай айтдики, Сионистлар ўзларининг уйдирма ва тўқимадан иборат бўлган тарихий ривоятларида бир замонлар яҳудийлар Фаластин юртида яшашган экан. Улар ушбу ёлғон ривоятни асос қилиб олиб, Фаластин юртини ўзларининг ерлари деб билишади.

       Агар ушбу қараш бир мезон бўладиган бўлса, ҳар бир халқ қадим даврда қайси жойда бўлишган бўлса, ўша юртлар уларга таалуқли бўлишини англатадиган бўлса, унда шуни ҳам айтиб ўтадиган бўлсак, биз эронликлар Юнонда ва Мисрда ҳам бўлганмиз ва бошқа юртларда ҳам бўлганмиз. Лекин, бундай қарашлар ва ёндашувлар мантиққа тўғри келмайди. Ҳозирда, ушбу масала Сионистлар томонидан  муҳокама этилиб ўзларининг жиноятларини қонунийлаштиришга уринмоқда. Аммо, Сионистларнинг ушбу ёндашувлари ҳеч қайси бир қонунга мос келмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари январ ойида Теҳронда исломий ҳамкорлик ташкилотининг парламентлараро иттифоқининг 13-конференциясида иштирок этувчилар билан учрашган чоғларида шундай таъкидладиларки, шубҳасиз, Фаластин юрти денгиздан дарёгача бўлган мажмуа ва тарихдир ҳамда Қудс ҳам Фаластин пойтахтидир. Ушбу ҳақиқатни ҳеч қанақасига ўзгартиришнинг имкони ва иложи йўқ.       

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.