Пентагондаги инқироз: АҚШда ракета тақчиллигидан Эрон дронларидан нусха кўчиришигача
-
Пентагондаги инқироз: АҚШда ракета тақчиллигидан Эрон дронларидан нусха кўчиришигача
АҚШ Мкдофаа вазирлиги -Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси АҚШда фақат 8 кунлик уруш учун ракеталар борлигини маълум қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ Мудофаа вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор жума куни Пентагондаги ишончли ички манбаларга таяниб, агар хорижда қурол жўнатишнинг ҳозирги тенденцияси /Исроил режими ва Украинага кенг кўламли давом этса, АҚШ 8 кнулик уруш учун етарли ракеталарга эга бўлишидан ва ундан кейин "ядро вариантига мурожаат қилиш" кераклигидан гогоҳлантирди.
Бу маслаҳатчиси шунингдек АҚШ президенти Трампнинг бундай вазиятдан хабари бор ёки йўқлигига ишончи комил эмаслигини айтиб, Трампндан АҚШнинг кам ракета заҳираларининг ҳақиқий ҳолати ҳақида хабардор қилинишини талаб қилди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги яқинда ўз ҳисоботида мамлакат Миллий гврадия тармоғига хакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақида маълум қилди.
Пентагоннинг таъкидлашича, бузғунчилик Хитой хакерлик гуруҳи томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Пентагон ҳисоботида қуйидагича айтилади: "гуруҳ ҳарбий ва хавфсизлик маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди ва расмийлар маълумоларига кириш даражасини ҳали текширмоқда".
* Пит Хегсетт даврида Пентагонда беқарорли давом этар экан, АҚШ мудофаа тизимининг яна бир катта маслаҳатчиси Жастин Фолчер 3 ойлик лавозимидан сўнг шанба куни истеъфога чиқди. Мутахассисларга кўра, бу истеъфолар оддий кадрлар ўзгариши эмас, балки АҚШ армияси ва хавфсизлик тизимлмасида Оқ уйнинг сўнгги йўл-йўриқларидан чучур норозиликни акс эттиради.
* Яқинда АҚШ Мудофаа вазирлиги Эроннинг "Шоҳид -136" учувчисиз учоқлари билан ажойи ўхшашликларга эга. “LUCAS” номли янги дронни намойиш қилди. Илғор F-35 қирувчи самолёти ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқилган ушбу дрон Эроннинг худкуш дрон технологиясининг аниқ нусхасига мисолдир.