май 31, 2018 17:17 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий форс адабиёти шеъриятини тарих давомидаги ўта нозик, латиф, иффатли ва маҳжуб бўлганини таъкидлаб, илгирагидек форсий шеърда латифлик, гўзаллик ва покизаликни сақлаб қолиши учун саъй- ҳаракат қилиш керак деб айтдилар.

Кеча Имом Мужтабо /а/ нинг саодатли валодат кунлари муносабатида  муосир форс адабиётининг бир гуруҳ шоирлари, адабиётшунослари,  форс тили ва адабиётининг устозлари Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан мулоқот қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг матбуот маркази тарқатган хабарига кўра, бу учрашувда Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  адолат, муқовимат ҳамда ахлоқий пиринсипларни риволантириш каби муҳим масалалар хусусида мулоқотлар ўтказиш ва янги жараёнларни бошлаб беришни шоирларнинг бошқа бир  вазифа ва рисолатларидан эканлигига тўхталиб, доимо  ҳикмат ва эзгу ахлоққа тўла форсий шеър чуқур ва умид бағишловчи  фикр- андишаларни яратган деб изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари шунингдек  форсий шеърини гумроҳ этиш ҳамда  уни сатҳий -нотўғри қарашлар, амалда ахлоқсизлик, душманга нисбатан фарқсиз бўлиш  ва сиёситдан ажратиш томон йўналтириш мақсадида  Исломий Инқилоб мухолифларининг сармоя киритишлари ва  ва саъй -ҳаракатларига ишора қилиб,  ушбу ҳатти- ҳаракатлар қаршисида   ҳикмат, жиддийлик,  амалда тартиб интизом, фикр ақидалардаги чуқур мазмун-қарашлар,  ўзликни мустаҳкамлаш, душманларга қарши кураш жараёни туриши шарт ва зарур деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ