Шамхоний: Эронннинг Фаластинни ҳимоя қилиши принципиал, эътиқод ва диний вазифадан келиб чиқиб амалга ошади
(last modified Sat, 02 Jun 2018 12:42:57 GMT )
июн 02, 2018 17:42 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Эронннинг Фаластинни ҳимоя қилиши принципиал, эътиқод ва диний вазифадан келиб чиқиб амалга ошади
    Шамхоний: Эронннинг Фаластинни ҳимоя қилиши принципиал, эътиқод ва диний вазифадан келиб чиқиб амалга ошади

Эрон ислом жумҳурияти Фаластин халқига қарши зўравонликларнинг чек қўйилиши учун ислом дунёсида турли мамлакатлар билан батафсил маслаҳатлашувлар ва суҳбатлар олиб борди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон ислом жумҳуриятининг Фаластинни ҳимоя қилишига ишора қилиб шундай айтдики, Эронннинг Фаластинни ҳимоя қилиши принципиал, эътиқод ва диний вазифадан келиб чиқиб амалга ошади. 

Али Шамхоний Эроннинг Шарқ рўзномаси билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эрон Фаластин халқига қарши зўравонликларнинг чек қўйилиши учун ислом дунёсида турли мамлакатлар билан батафсил маслаҳатлашувлар ва суҳбатлар олиб борди ҳамда оммавий ахборот восилаталари ва матбуотнинг имкониятларини сафарбар этиб, шунингдек фуқаролик институтлари ҳам Фаластинда содир этилаётган зўравонликлар, жиноятлар ва зулмларни жаҳон халқларига етказишда фидокорлик кўрсатишди.

Бу ишларнинг натижасида АҚШ ва Сионистик режим олдингидан кўра янада босимларга учрамоқда ва дунёда яккаланиб қолмоқда. 

Али Шамхоний Америка давлатининг Телавивдаги ўз элчихонасини Қудсга кўчиришига ишора қилиб шундай айтдики, АҚШнинг ўйламай қабул қилган қарори Ислом оламининг олдингидан кўра янада ҳамжиҳат бўлишига ва Фаластинлик гуруҳларнинг бирлашиши олиб келди.     

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а.нинг ташаббуслари билан муборак рамазон ойининг охирги жума куни халқаро Қудс куни деб номланди. Бундан кўзланган мақсад эса, дунё мусулмонлари Сионистик режимнинг ирқчиликка қаратилган сиёсатларидан ўзларининг нафратланишларини эълон қилиб билдиришдир. 

Бу йил Рамазон ойининг 23 куни 8 июн кунида халқаро қудс куни нишонланади. 

Ёрлиқ