Сионистик режимнинг ҳаёти тугаб қолай деди
(last modified Wed, 06 Jun 2018 13:07:17 GMT )
июн 06, 2018 18:07 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг ҳаёти тугаб қолай деди
    Сионистик режимнинг ҳаёти тугаб қолай деди

Эрон исломий тарғибот қилиш бўйича мувофиқлаштирув кенгаши Бутунжаҳон Қудс куни яқинлашиб келгани муносабит билан баёнот бериб шундай айтдики,

Сионистик режимнинг разил ва қабиқ фаолияти ва ҳаёти ўз ниҳоясига етиб қолди ҳамда тез орада исломий буюк миллат Байтул Муқаддасда жума намози ва жамоат намозини ўқишади. 

Эрон исломий тарғибот қилиш бўйича мувофиқлаштирув кенгаши чоршанба кунги баёнотида таъкидланишича, Сионистик режим томонидан фаластин юртининг ишғол этилишига 70 йил ўтиши билан ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг Америка элчихонасини Телавивдан Байтул муқаддасга кўчиришга доир ахмоқона ҳаракатлари Фаластиннинг мазлум халқига қарши яна бир жанг бўлиб, ушбу ҳаракатлар барча мусулмонларга ва жаҳоннинг эрксеварларига қарши уруш бошланган ҳисобланади. 

Шунингдек, ушбу баёнотда қайд этилишича, фаластинликларнинг жума куни қайтиш ҳаққи деб аталадиган намойишларни ўтказишлари билан янги интифоза ҳаракатларида, қонхур Сионистик режимнинг жиноятлари, болаларни ўлдиришлари ва асл моҳияти янада яққол намоён бўлди.

Сионистларнинг Нил дарёсидан Фурот дарёсигача ўз жойимиз деган шиорлари, воқеъликда Фаластин юртининг денгиздан дарёгача бўлган масофада бир қариқ ҳам камаймади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг марҳамат қилиб айтганларидек, ҳарбий апартеид режимларининг ур-йиқит даврлари ўтиб кетди.  

Муборак рамазон ойининг охирги жума куни Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом хумайний р.а ҳазратларининг ташаббуслари билан Бутунжаҳон Қудс куни деб номланган.

Ушбу Қудс кунига бағишлаб ўтказиладиган кўча намойишлари бу йил 8 июн ва рамазон ойининг 23 кунига тўғри келияпти. Бутунжаҳон Қудс куни Эрон ва жаҳоннинг бошқа мамлакатларида кенг кўламда ўтказилади.   

Ёрлиқ