Эроннинг ядровий келишув доирасида фаол ҳаракатлари
(last modified Thu, 07 Jun 2018 07:04:19 GMT )
июн 07, 2018 12:04 Asia/Tashkent

 Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўрсатмаларидан кейин, Эрон ислом жумҳурияти ядровий фаолиятларни янада ривожлантириш бўйича янги қарор қабул қилиши шуни кўрсатмоқдаки, Эрон ядровий келишув доирасида ўзгаришларда пассив эмас

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эроннинг ядровий келишув доирасида фаол ҳаракатлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўрсатмаларидан кейин, Эрон ислом жумҳурияти ядровий фаолиятларни янада ривожлантириш бўйича янги қарор қабул қилиши шуни кўрсатмоқдаки, Эрон ядровий келишув доирасида ўзгаришларда пассив эмас ва ушбу соҳада фаол ҳаракатларни амалга оширишга қурби етади. Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий сешанба куни ахборот анжуманидаги чиқишида ядровий фаолиятларни кенгайтириш учун лозим тайёргарликларга ишора қилиб, Эрон уранни бойитиш бўйича қувватларини оширишни бошлаётганини маълум қилди. “Кеча биз МАГАТЭга ядровий дастур бўйича ишларни бошлашимиз ҳақида мактуб жўнатдик. Шу сабабли бугундан биз амалий қадамларга ўтамиз”, деб айтган Солиҳий ва 6 июн кунида Натанз шаҳрида уранни бойитишда қўлланувчи центрафугаларни ишлаб чиқариш бўйича янги марказ очилишини ҳам эълон қилинишини қўшимча қилди. Унга кўра, Натанз электр иншоотлари бир неча минг миқдордаги уранни бойитиш учун шай ҳолатга келтирилган.

       Шунингдек, Эрон атом энергияси ташкилоти раиси ушбу баёнотида шундай маълум қилдики, Эрон томонидан ядровий фаолиятни кенгайтириш учун эълон қилинган дастурлар ядровий келишувни бузиш ҳисобланмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари душанба куни Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Имом Хумайний р.а. ҳазратларининг риҳлат қилганларининг 29-йиллигига бағишланган маросимдаги нутқида, Эрон атом энергияси ташкилотидан ядровий келишув доирасида уранни бойитишни 190 минг миқдорга етказиш учун зудлик билан керакли тайёргарликларни бошлашни айтганларидан кейин, Эрон ядровий дастури бўйича жадал ҳаракатлар бошланди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай айтдиларки, айрим европа давлатларининг сўзларидан шу нарса маълум бўлияптики, Эрон миллати санкцияларни сабр билан қабул қилишади ва мамлакат келажаги учун керакли ядровий фаолиятларни ҳам тўхтатиб туришади. Шундан келиб чиқиб шу каби чекловларни давом эттиришмоқчи. Аммо, улар шуни билишсинки, уларнинг орзуси ва ниятлари ҳеч қачон амалга ошмайди. Ул ҳазрат ракета масаласи хусусида ҳам тўхталиб шундай айтдиларки, ракета қудрати мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлайдиган қувват нуқтасидир. Эрон ва Ироқ ўртасидаги мажбурий жанг пайтида бизда мудофаа қуроли ва ракета имконияти йўқ эди. Чегара шаҳарларидан тортиб Теҳронгача кечаю кундуз ракета ёғилар эди.

      Аммо, эндиликда ёш мутахассислар ҳиммати билан биз минтақанинг энг қудратли ракетасига эга бўлган мамлакатга айландик. Душман эса бир дона ракета отса биз унга қарши ўнта ракета отишимизни жуда яхши билади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, душманлар ушбу минтақага қарши руҳий ва маънавий ҳужумларни кучайтиришган. Улар руҳий ва ахборот урушини амалга ошириб, бизни ўзимизнинг миллий иқтидоримиз ва қувват нуқтамиздан воз кечишимизга уринишади. Уларнинг бундан кўзланган мақсади эса, бегоналар бизнинг мамлакатимиз тепасида ва миллатимиз устидан ҳамда келажак тақдиримизда осонлик билан ҳукмронликни ўрнатишдир. Аммо, биз Эрон миллати ушбу душманнинг ҳаракатларига қарши қатъиятлик билан турамиз деб таъкидлаб ўтдилар. Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий соҳадаги фаол ҳаракатлари шуни кўрсатмоқдаки, Американинг ядровий келишувдан чиққанидан кейин ҳам ушбу йўналишда сусткашликка йўл қуйган эмас шунингдек ядровий чекловлар, босимлар ва жорий этилган санкцияларга тан берган эмас.

      Сиёсий масалалар бўйича эксперт Маҳдий Фазоилий ядровий келишув бўйича сўнги ўзгаришлар ҳақида шундай айтдики, америкаликларнинг ядровий келишувдан чиқишга қаратилган режаларидан кўзланган мақсадлари мутлақ ҳаракатчанлик ва фаолликни ўзларига қаратиш эди. Аммо, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ядровий келишув ҳақида сўзлаган охирги нутқи ва ул ҳазратнинг ядровий битим доирасида ядровий фаолиятларни давом эттириш учун берган кўрсатмалари шуни намоён этдики, Эрон ислом жумҳурияти пассив бўлмаган ва фаол ҳаракатларга янада суръат бағишлайди. Америкасиз ядровий  келишувнинг давом этиши, Европа иттифоқининг АҚШ ва Исроил босимлари қаршисида мустақил сиёсат олиб боришига тўғри келади. Уларнинг ядровий келишувни ҳимоя қилиш учун озғаки сиёсатлари мавжуд вазиятга ёрдам қила олмайди ва Эроннинг талабларига ҳам жавоб беролмайди. Европалик ширкатлардан яна бирининг Америка қўшма штатларининг бир томонлама санкцияларни киритишини баҳона қилиб Эрондан чиқиб кетиши ҳам Европа иттифоқининг ядровий келишувни сақлаб қолишдаги эълон қилган сиёсатларига мос келмайди. Шулардан келиб чиқиб, Исломий инқилоб муаззам раҳбари ядровий келишув ҳақидаги огоҳлантиришлари ҳам европаликларни ҳушёрликка чорладики, бир пайтнинг ўзида ҳам санкция ва ядровий чекловлар қабул қилинмайди.

    Европаликлар томонидан ушбу йўлнинг давом этирилиши Эроннинг ядровий келишувдан эҳтимолий чиқишига олиб келиши ҳам мумкин. Лекин Эрон ўзининг илмий ва тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятини янада ривожлантиришни кўзлайди холос. Ядровий келишув фақат Эрон ислом жумҳуриятига босим ўтказиш ва чекловлар жорий этиш мақсадида тузилган эмас. Эроннинг Европа иттифоқидаги элчисига кўра, ядровий келишувни 5-1 гуруҳидан бирининг иштирокисиз ҳам давом эттириш мумкин. Лекин, Эроннинг иштирокисиз ушбу ядровий келишувни давом эттиришнинг имкони йўқ.   

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ